RU

Последние новости

23:10Италия - Исроил баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:06Бельгия - Франция. Асосий таркибда кимлар бор?  0 23:03Германия - Нидерландия. Таркиблар билан танишинг  0 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  3 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  4 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  10 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  6 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   11 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  7 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  18

ЎзПФЛ “Олимпик” бош мураббийи Тимур Кападзени расман огоҳлантирди. Бунга шортик сабаб бўлди Новости

ЎзПФЛ “Олимпик” бош мураббийи Тимур Кападзени расман огоҳлантирди. Бунга шортик сабаб бўлди

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 17.17-бандида жамоа бош мураббийи техник зонада шиппак, шорт ҳамда енгсиз футболкада бўлиши тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Шунга қарамай, “Олимпик” бош мураббийи Тимур Кападзе Про лига 16-туридан ўрин олган “Арал самали” клубига қарши учрашув вақтида техник зонада шорт билан ҳаракат қилган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош мураббийлар техник зонада ўзлари учун қулай бўлган либосдан фойдаланишлари мумкин эканлигини эслатиб ўтади ва бунда Регламентда келтирилган бандларни ҳам ҳурмат қилишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, Тимур Кападзе фаолият олиб бораётган клуб расман огоҳлантирилди. Мазкур ҳолат нафақат “Олимпик”, балки бошқа клуб бош мураббийи томонидан такрорланган тақдирда, ўша мутахассисга нисбатан жарима санкцияси қўлланилади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика