Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари
22 мар 19:49
Новости
Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари
Андрей Пятницкий ("Азур" жамоаси бош мураббийи):
"Афсуски, дарвозабон хатоси сабабли гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли стратегияни ўзгартиришга тўғри келди ва ўйиннинг боришини ўзгартира олмадик. Баҳс сўнггида кўплаб имкониятлар юзага келди. Гол киритиб, хотиржам учрашувни якунлашимиз мумкин эди, аммо буни амалга ошира олмадик ва асабий ўтди. Бу мавсумдаги илк беллашувимиз ва табиий қабул қилиш керак. Муҳими — келгусида буни такрорламаслик.
Ўйлашимча, биз "Дўстлик"ни енгишга қодирмиз. Тўғри, "Дўстлик" ҳам жиддий жамоа, тажрибага эга. Алоҳида стратегия билан ёндашиб, ғалаба қозона олишимизга умид қиламан. Жамоамизнинг режалари катта".

Акбарали Зиямов ("Баркамол" жамоаси мураббийи):
"Мавсумдаги илк ўйинда хатоларимизни кўриб олдик. Учрашув охирида вазиятларимиз етарлича бўлди, аммо фойдалана олмадик. Баркамол клубида 7-18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат мактаб мавжуд. Жамоамиз асоси айнан шу мактаб табрияланувчиларидан шакллантирилган. Мақсадимиз эса улар орасидан терма жамоага номзод ўйинчиларни етиштиришдан иборат".

Аббос Эргашов ("Гулистон" жамоаси бош мураббийи):
"Бугунги баҳсга қадар кўплаб ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Аммо, расмий ўйин билан уларнинг фарқи катта. Биз ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз. Шу сабабли, футболчилар максимал ҳаракат қилди. Жамоамиз ҳали ўз ўйинини тўлиқ намойиш этгани йўқ. Ўйлашимча, потенсиалимиз юқори".

Бахтиёр Ашурматов ("Sonyc X" медиа клуби бош мураббийи):
"Гулистонга катта футбол қайтгани билан табриклайман. Улар ўз олдига юқори мақсад қўйилгани кўриниб турибди. Йигитларга эътироз билдирмайман. Кураш олиб бордик, рақиб 10 киши бўлиб қолганида вазиятлар ҳам яратдик.
Учрашувдан аввал майда хатолар голга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган эдим. Афсуски, иккита қўпол хато голга олиб келди ва енгилдик. Биз ҳафтада икки бор шуғулланамиз ва кунига 2 маҳал машғулот ўтказувчи жамоага жисмоний жиҳатдан ортда қолишимиз табиий. Баҳс сўнгида бир киши кўп ҳаракат қилган бўлсак-да бу нарса ўйинда унчалик ҳам сезилмагани бунга мисол. Қолаверса, бугун майдонга тушган 4-5 нафар футболчини 1 ҳафта олдин жамоага жалб этдик ва истаймизми йўқми улар у қадар киришиб кетолгани йўқ. Натижа ижобий бўлмаган бўлса ҳам йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун борини бериб ўйнади".

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии