RU

Последние новости

21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  2 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  12 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  68 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  24 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  6 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  4 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  3

Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди? Новости

Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?

Компенсация пули ҳаммани ҳам қониқтирмаяпти.

Бундан бир неча кун аввал Алфонсо Дэвис мунтазам жароҳатлар қийнаб юборгани ва шу сабабли фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий тарзда ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ундан сўнг Дания терма жамоаси ва "Селтик" клуби кипери Каспер Шмейхель ҳам айнан жароҳат фаолиятини якунлаши мумкинлигини инкор этмади. Жароҳат футболнинг бир қисми ва ҳеч ким ундан кафолатланмаган. Лекин у ёки бу футболчисини терма жамоа ихтиёрига юбориб, уни маълум вақтга йўқотса, клубларга айниқса алам қиладиган ҳолат. Бу каби ҳолатлар ҳаттоки клубларнинг очиқчасига эътирозига сабаб бўлиб, низоларни келтириб чиқара бошлади. Вазиятни нисбатан юмшатиш учун ФИФА жароҳат олган футболчи клубига компенсация пули тўлашни жорий қилган.

The Athletic нашри клублар ўз футболчилари терма жамоа ўйинларида жароҳат олганида ФИФАдан қандай тўловларга умид қилиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берди.

Бу ҳар қандай клуб мураббийининг энг ёмон туши десак, муболаға бўлмайди: асосий ўйинчиларингдан бирини терма жамоага қўйиб юборасан, 10 кундан кейин эса у жароҳат олиб қайтади ва шу туфайли камида бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Ва бу ҳали энг ёмон сценарий эмас.

Бундай ҳолатлардан тўлиқ ҳимояланишнинг деярли имкони йўқ.

Замонавий футболда топ клубларнинг етакчи футболчилари терма жамоа ихтиёрига бориб, жароҳат олиб қайтгани туфайли клубининг навбатдаги муҳим ўйинлари ўтказиб юбориши, бу эса жамоа натижаларига бевосита таъсир қилгани бўйича мисоллар талайгина.

Шундай бўлса-да, бу каби ҳолатларда клубларда маълум бир ҳимоя механизмлари бор, ҳозир шулар ҳақида гаплашамиз.


Хўш, клублар компенсация пул олиш тартиби қандай?

2012 йилда ФИФА жиддий муаммо борлигини тан олади. Клуб ва халқаро футбол ўртасидаги азалий зиддиятлар Полша ва Украинадаги Европа чемпионати олдидан ишга туширилган ўзига хос суғурта дастурининг пайдо бўлишига олиб келди.

Қитъанинг энг йирик клубларни бирлаштирувчи ассоциация (ECA - European Football Clubs), маълум ўзгаришларга эришди ва уларни "клублар ва миллий федерациялар муносабатларининг мустаҳкамланишидаги муҳим лаҳза" деб атади.

Бу ерда дастур номининг ўзида "подсказка" мавжуд: Club Protection Programme (CPP) ёки «Клубларни ҳимоя қилиш дастури». Вақт ўтиши билан у ҳақиқатан ҳам иш берувчилар ўзларининг юқори маош оладиган футболчиларини терма жамоалар ихтиёрига қўйиб юборишга мажбур бўлиши туфайли юзага келадиган кескинликни камайтиришга чиндан ёрдам берди.

Жароҳат олган исталган футболчи, агар камида 28 кунга сафдан чиққан бўлса, CPP томонидан компенсация пулига эгалик қилиши мумкин: ФИФА ушбу футболчи лазаретда даврида клубга унинг маошини тўлаб беради. Дастур, табиийки, жароҳат олган футболчини майдонга қайтариб беролмайди, аммо ҳеч бўлмаса молиявий зарарни қоплашда ёрдам беради.

CPPнинг 2023 йилдан 2026 йил охиригача бўлган амалдаги версияси ўз терма жамоаси ихтиёридаги клуб билан шартнома асосида ишлайдиган исталган профессионал футболчи ҳимоясини кафолатлайди.

Суғурта футболчи клуб базасини тарк этганидан бошлаб, ўйинлар, машғулотлар ва йўлдаги даврни ўз ичига олади ҳамда спортчи клуб ихтиёрига қайтгунга қадар амал қилади.   

Ҳар қандай жиддий жароҳат ёки ФИФА тили билан айтганда, "вақтинчалик тўлиқ иш қобилиятини йўқотиш" CPP дастурини автоматик равишда фаоллаштиради.


Клублар қанча суммага умид қилиши мумкин?

Гап анчагина катта рақамлар ҳақида кетмоқда. Миллий ассоциацияларга юборилган ва 2023 йилн ёзида ФИФАнинг ўша вақтдаги Бош котиби Фатма Самура томонидан имзоланган сиркулярга кўра, битта жароҳат клубга 7,5 млн еврогача компенсация олиш ҳуқуқини бериши мумкин — бу йил давомида олиш мумкин бўлган максимал сумма. У белгиланган максимал кунлик 20 548 евро ставкасига асосланган.

Бу миқдор фақат ўйинчининг асосий маошини қоплайди, бонуслар, мукофот пуллари ва имиж ҳуқуқлари учун тўловлар бундан мустасно. Ўз навбатида, тиббий харажатлар ҳам бунга кирмайди. 

Мисол учун: агар ҳафтасига 20 минг фунт маош оладиган футболчи терма жамоа ўйини вақтида сонининг орқа қисмидан жароҳат олиб, 12 ҳафтага сафдан чиқса, ФИФА унинг клубига 240 минг фунт, яъни футболчи сафдан чиққан даврдаги маошини тўлаб беради. 

Агарда ҳафтасига 40 минг фунт маош оладиган футболчи жароҳат олиб, ярим йилга сафдан чиқса, компенсация пули 1 млн фунтдан сал кўпроқ бўлади.

Дастурда чекловлар борми?

Ҳа. ФИФАнинг компенсация тизими аксарият футболчиларнинг маошларини қопласа-да, энг юқори маош олувчи футболчилар дастурдан "ташқарида қолади".

Белгиланган чеклов шуни англатадики, тўлиқ компенсация фақат маоши ҳафтасига тахминан 120 фунтдан ошмайдиган футболчилар учун мумкин.

«Манчестер Сити»дан Эрлинг Холанд ёки «Ливерпуль» юлдузи Муҳаммад Салоҳ сингари футболчилар маошининг бир қисмигина қоплайди.

«Ал Наср» раҳбарияти ҳам мабодо Криштиану Роналду терма жамоа ихтиёрида жароҳат олса, фақатгина футболчи маошининг кичик қисминигина халқаро ташкилотдан олишади.

ФИФА шунингдек ўзи учун хавфларни ҳам суғурта қилади: CPP'нинг йиллик бюджети 80 млн еврони ташкил қиқлади, шунинг учун агар тўсатдан терма жамоалар ўйинларида ўзига хос жиддий жароҳатлар тўлқини юзага келса, клублар барча жароҳатланганлар учун тўлиқ компенсация пули ололмаслиги мумкин.

Дастур эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларига нисбатан амал қилади, аммо бир муҳим жиҳати бор: ёшлар терма жамоасида олинган, жумладан U-21да, компенсация қилинмайди.

Мисол учун «Брентфорд» Антони Миламбо октябр ойида Нидерландия ёшлар терма жамоаси сафидаги ўйинда хочсимон боғламини узганида ҳеч қандай компенсация пули ололмаган. Ёзда «Фейенорд»дан 16 млн фунт эвазига сотиб олинган футболчи бу мавсум бошқа майдонга тушмайди.

Бу FIFA Club Benefits Programme дастуридан алоҳида схемами?

Ҳа, бу икки хил механизм ҳисобланади.

Club Protection Programme (CPP) — бу терма жамоалардаги ўйинларда жароҳат олган футболчиларнинг маошларини суғурталашдир.

Club Benefits Programme (CBP) — ўйинчиларнинг эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичидаги иштироки учун тўловлар схемаси.

У тўрт йилда бир марта амал қилади ва бутун дунё бўйлаб юзлаб клубларга тўловлар олиб келади.  Бунда пулни нафақат футболчиларни ЖЧга тўғридан-тўғри қўйиб юборган клублар, балки сўнгги йилларда улар тўп тепган клублар ҳам олади.

ФИФА 2022-йилги эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида футболчининг клубда бўлмаган ҳар бир куни учун қарийб 10 000 АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлаган.  Мусобақа финалистлари — Аргентина ва Франция терма жамоалари аъзолари эса ўз клубларига 370 000 долларга яқин маблағ келтирган.

Умумий фонд 209 млн долларни ташкил этиб, уни ФИФАга аъзо 51 мамлакатдан 440 та клуб олди. 


ЖЧ-2026да нималар ўзгаради?

Тўловлар янада кўпаяди. АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган мундиал олдидан ФИФА тўлов фондини 355 млн долларгача, яъни деярли 70%га оширади.

Бу сафар Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳам бор ҳисобга олинади. Аммо харажатлар ҳам ошди, чунки энди мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этади. Шу билан бирга 2022 йилдаги каби ҳар бир терма жамоа таркибида 26 нафар футболчи бўлади.

Умумий ҳисобда 1 248 нафар ўйинчи иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг клублари тўловлар учун "навбатга туриб" улгурган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика