RU

Последние новости

18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  7 18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  30 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  4 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  9 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  48 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Ўзбекистон футболи вакиллари ҳам Сардоба фожиасидан жабрланганларга кўмак кўрсатди Новости

Ўзбекистон футболи вакиллари ҳам Сардоба фожиасидан жабрланганларга кўмак кўрсатди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбек футболи вакиллари Сирдарё вилоятида юз берган Сардоба фожиасидан зиён кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Ушбу хайрияда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари Тимур Кападзе ва Азизбек Ҳайдаров иштирок этишди.

Ушбу вазиятга бефарқ бўлмаган футболчи ва мураббийлар томонидан катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди. Бугун футболимиз вакиллари ушбу пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклардан иборат хайрия юкларини 300 та оилага тарқатишди.

Ўзбек футболининг машҳур вакиллари сардобалик аҳоли билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган ҳолда руҳий далда беришга ҳаракат қилишди.

Ушбу хайрия жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда легионер футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлганлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Шунингдек, маҳаллий мураббийлар ва футболчилар ҳам жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатишда фаол бўлишмоқда.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика