RU

Последние новости

16:00Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  0 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  6 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  11 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   8 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  10 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  3 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  7 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4

Ўйинолди матбуот анжумани. Эктор Купер: "Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ" Новости

Ўйинолди матбуот анжумани. Эктор Купер: "Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ"

Фаластин - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эктор Купер ва Фарруҳ Сайфиев иштирок этди.

- Биринчи ўйин ҳар доим муҳим. Биз стартни ижобий бошлашга ҳаракат қиламиз. Бу ерга уч очкони қўлга киритиш мақсадида келганмиз. Ўйлайманки, бўлажак учрашувга етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Барча рақибларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керак, биз ҳар бир баҳсда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Эртага энг аввало ўз ўйинимизни ўйлаган ҳолда ҳаракат қиламиз, - деди Эктор Купер.

"Биз Фаластиннинг охирги ўйинларини кўрдик ва бу жамоа яхши таасурот қолдирди. Лекин эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Фарруҳ Сайфиев.




- Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Энг аввало ишонч бўлиши керак ва мана шу ишонч бизда бор. Энг асосийси бизда мақсад бор. Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача жаҳон чемпионатига чиқмган. Нега энди бу сафар ҳам чиқмаслиги керак? Биз ҳаракат қилсак албатта мақсадга эришамиз. Футболда ҳамма нарсанинг имконияти бор.



- Фаластинни айнан қайси жиҳатлар бўйича кучли деб ҳисоблайсиз?

Фарруҳ Сайфиев: - Фаластин терма жамоасининг охирги ўйинларини кўриб шундай тасаввурга бордик. Бу жамоа Ғарбий Осиё чемпионатида Сурияни 4:3 ҳисобида мағлуб этди, Ливан билан ҳам жуда яхши ўйин ўтказди. Шунингдек, Фаластин Осиё Кубогида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Гарчи Австралия билан кечган баҳсда йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса-да, ўйин томонлама яхши таассурот қолдирганди.



- Ўзбекистон терма жамоаси аввалги сафар жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолганди. Нима деб ўйлайсиз, қандай хатолар юзага келдиғю ва энди ўша хатоларни тўрилаш учун нима қилмоқчисиз? (фаластинлик мухбир саволи)
- Биласизми, аввалги саралашдаги хатолар ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мендан олдин терма жамоани бошқарган мураббига нисбатан ҳурмастиизлик бўлади. Мен ҳеч кимнинг хатолари ҳақида гапирмайман, фақат ўз ишимни муҳоакама қиламан. Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ, бунга фақат меҳнат орқали эришса бўлади. Биз ҳар томонлама ишлашимиз керак. Шунингдек, рақибларни ҳурмат қилган ҳамманинг кучига муносиб баҳо бериш керак.




Толибжон Қосимов, Рамаллоҳ шаҳридан махсус


Рейтинг: +82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика