RU

Последние новости

18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  5 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  43 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  28 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Осиё Кубоги-2019. Уммонлик журналист: "Менимча, эртага дуранг бўлади" Новости

Осиё Кубоги-2019. Уммонлик журналист: "Менимча, эртага дуранг бўлади"

Ўзбекистон - Уммон учрашувига бир кун қолди.

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 мусобақасидаги ўз иштирокини бошлайди. Сайтимиз ходимлари кеча тўлиқ таркибда Дубай шаҳрига етиб келдик. Бугун эса эрталаб ўйин бўлиб ўтадиган Шаржа томон йўл олдик. Шаржа Дубайдан кўп ҳам узоқ эмас, агар йўл тирбандлиги юзага келмаса 45 дақиқада етиб олсангиз бўлади.

"Шаржа Стэдиум"га келиб мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкасини олгач, биз учун расман Осиё Кубогидаги фаолият бошланди. Медиа марказга кириб келганимизда бу ерда фақат бир нафар уммонлик журналист ўтирган экан. Ўзини Файсал Салим деб таништирган ҳамкасбимиз "Oman Daily" газетасида ишлар экан. Вақтни зое кетказмай эртанги баҳс олдидан унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Эртага "F" гуруҳи жамоалари ҳам мусобақага киришишади. 1-турда Ўзбекистон ва Уммон ўзаро баҳс олиб боради. Сизнинг ўйинолди фикрингиз қандай?
- Шуни айтишим мумкин, ҳар икки жамоа учун жуда қийин баҳс бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси бизга нистабан кучлироқ дея оламан. Жамоангиз ҳар доим жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида охирги раундга қадар етиб боради. Бу томонлама ҳам Ўзбекистон Уммонга қараганда кўпроқ натижага эга. Шу ўринда мени ҳайрон қолдирган жиҳат, Сервер Жепаровнинг нима сабабдан таркибда йўқлиги. Менимча, у ҳамон юқори савияда ўйнаяпти ва агар келганида терма жамоага ёрдам бера оларди деб ўйлайман. Лекин сизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор. Менимча, Ўзбекистон бу мусобақада чорак финалгача бора олади.

- Сизнингча, эртанги ўйин қандай натижа билан тугайди?
- Ҳамма уммонлик сингари мен ҳам жамоамиздан ғалаба кутаман. Лекин менимча эртага дуранг қайд этилса керак. Балки 0:0, балки 1:1 бўлиши мумкин. Тахминимча, жамоалар биттадан кўп гол уришмайди.

- Ўзбекистоннинг ҳозирги таркибидан қайси футболчиларни биласиз?
- Одил Аҳмедовни. У жуда кучли ўйинчи. Унда кучли хислатлар мужассам. Аҳмедов жуда тиришқоқ ва руҳий томонлама ҳам кучли футболчи.

- Бош мураббий Эктор Купер ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғрисини айтсам, унинг ўйин услуби менга ёқмайди. Чунки Купер фақат ҳимоявий футболни маъқул кўради. Бу услуб Ўзбекистонга тўғри келмайди. Чунки сизларда жамоа ҳужум қилишга ўрганган. Купер эса ҳимоявий футболни қўллаяпти ва менинг ўйлашимча, бу услуб сизнинг жамоангизга мос эмас.


- Уммон терма жамоасининг ўйин услуби қанақа?
- Бизда ҳимоя кучли. Ҳимояда яхши футболчиларимиз бор. Ярим ҳимоямиз ҳам ўзига яраша кучли, лекин яхши ҳужумчилар йўқ. Бизда ҳужумчилар кўп гол уришмаяпти. Бош мураббий Пим Вербек ҳам ҳимоявий футболни маъқул кўряпти. Унинг бу услуби ўтган йил Кўрфаз Кубогида фойда берганди. Чунки биз чемпион бўлганмиз. Аммо Осиё Кубогида нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Маълумки, Уммон терма жамоасининг асосий дарвозабони Али Ал Ҳабси жароҳат туфайли мусобақада иштирок эта олмайди. Буни катта йўқотиш деса бўладими?
- Йўқ, мен бундай демаган бўлардим. Чунки бизда яна бир яхши дарвозабон Файз Ал Рушейди бор. Менимча, асосий дарвозабон шу бўлади. Ал Рушейди ўтган йил Кўрфаз Кубогида дарвозани жуда яхши қўриқлаганди. Унга ишонч катта.  

- Уммон терма жамоасининг асосий кучи нимада?
- Ҳимоямизда деб ўйлайман. Чунки бизда яхши ҳимоячилар бор.

- Мухлислар Ўзбекистон билан ўйиндан нима кутишяпти?
- Биз ютиб қўйишимиз ҳам мумкин, чунки бу футбол. Шуниси аниқки, ҳимоячиларимиз ҳужумчиларингиз учун бошоғриқ бўлади. Қолаверса, таркибда Жепаров йўқ, бу ҳам бизга фойда бериши мумкин.

- Уммон терма жамоаси қаторасига 8та ўйинда ютқазмади, бироқ Австралия билан кечган баҳсда 0:5 ҳисобидаги мағлубият рўй берди. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Австралия билан ўйингача анча толиққандик. Қолаверса, Австралия жисмоний томондан кучли экан. Аммо бу ўртоқлик ўйини эди, шу боис ваҳимага тушмадик.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика