RU

Последние новости

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  90 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  29 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Зомин» - 3:2 Новости

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Зомин» - 3:2

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси чемпионат старти олдидан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Шу куни Про-лиганинг яна бир вакили Жаҳонгир Жиямуродов бошчилигидаги «Зомин» жамоаси «Динамо» клуби меҳмони бўлди.

Учрашув ўртоқлик ўйини мақомида бўлса-да, ўйин қизиқарли ва жанговар руҳда ўтди.

17-дақиқада «Динамо» яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов яккама-якка вазиятда чиқиб, чиройли зарба билан ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада эса бир дақиқа олдин захирадан майдонга тушган Жонибек Кўчимов ҳам дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, вазиятни тенглаштирди – 1:1.

55-дақиқада эса меҳмонлар стандарт вазиятдан кейин Шоҳжаҳон Аббосовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:2.

75-дақиқа эса қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи Жасур Ўринов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:2

Ўйин якунига қадар ҳужумкорликни туширмаган «динамочилар» 90-дақиқада ўз ниятларига етишишди. Жамоа сардори Жасур Азимов томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарба рақиб чиройли тарзда рақиб дарвозасининг «тўққизлиги»дан ўрин олди – 3:2.

18 июнь (пайшанба)
Ўртоқлик учрашуви.
Самарқанд, «Динамо» стадиони.
«ДИНАМО» - «ЗОМИН» - 3:2
Бош ҳакам:
Шерзод Камаров
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 17, Жасур Ўринов 75, Жасур Азимов 90 – Жонибек Кўчимов 32, Шоҳжаҳон Аббосов 55.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасида 23 июнь куни Фарғонада «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушади.
 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика