Ўрганган оёқ жароҳат олмасдан қўймас... Дембеледан навбатдаги жароҳат
03 фев 2020 20:58
Новости
Ўрганган оёқ жароҳат олмасдан қўймас... Дембеледан навбатдаги жароҳат
"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле навбатдаги жароҳатини орттириб олди.
"RAC" хабарига кўра, Дембеле "Барселона" машғулотида оёғининг орқа сон қисмидан ноқулайлик сезган ва шифокорлар ёрдамида машғулотларни тарк этган.
Дембеле ноябрь ойида олган жароҳатидан фориғ бўлишининг сўнгги босқичини ўтказаётганди. У сўнгги бора 27 ноябрь куни ЕЧЛ доирасида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши баҳсда қатнашганди.
Ушбу мавсумда Дембеле ЛаЛиганинг 5 ўйинида қатнашиб, 1 бора рақиблари дарвозасига йўл топди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии