RU

Последние новости

08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  0 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  1 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  14 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  35 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  6

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш" Новости

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа"(6:1) учрашувидан сўнг мехмон жамоа мураббийи Бахтиёр Эргашев фикрларини билдирди.



"Авваламбор "Хоразм" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, биз  истаётган футболни йигитлар кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин, ўйинимиз чиқмади. Кўрдинглар, анча қийналдик. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Нима ҳам дердим, ишлаяпмиз, мехнат қиляпмиз. Бугун асосий таркибда беш нафар ёш футболчини туширдик. Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш",- дейди Бахтиёр Эргашев.

- Таркибда муаммолар бор дедингиз. Мавсум бошида жамоа яхши таркибга эга эди. Давралар оралиғида уларни қўйиб юборилиши клубнинг стратегияси билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Иброҳим Томива, Шерзод Қодиров каби футболчиларимизни ижарага берганмиз. Қолган футболчилар ўз ихтиёри билан бошқа жамоага кетишган. 

- Клубда испаниялик Серхио Маринангели иш бошлаганини биламиз. Одатда испаниялик мураббийлар ўз жамоаларида испан футболига асосланган услубни шакллантришади. "Оқ-тепа" жамоасида ҳам яқин йилларда испан футболига хос бўлган ўйинни кўрамизми ёки клуб ўзининг мавжуд ўйин услубини шакллантиришга кўпроқ ҳаракат қиладими?

- Жамоамиз асосан испан футболи услуби яъни тики-така билан ўйнайди. Испаниялик мураббийни олиб келишдан мақсад клубда "Барселона" услубини шакллантириш, мураббий билан ҳамжиҳатликда ишлаш, тажриба орттириш. Кўрган бўлсангиз "Турон" ва "Нефтчи" билан ўйинларда қисқа ва ўрта паслар билан ҳаракат қилдик. Испаниялик мураббий ҳам Европа услубини олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Бир йилда жамоада сиз истаган футболни шакллантириб бўлмайди. Бунинг учун вақт керак.

- Сарвар Жуманиёзовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Сарвар иқтидорли футболчи. Баллик схемада баҳолаганда 10 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Унга келажакда омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика