RU

Последние новости

13:12ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди  2 12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  7 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   1 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  1 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  9 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  14 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  14 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  5

Олий лига. 15-тур. "Обод" - "Пахтакор" 1:4 Новости

Олий лига. 15-тур. "Обод" - "Пахтакор" 1:4

Бугун олий лиганинг 15-туридан ўрин олган дастлабки учрашув "Обод" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Шерзод Каримовнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қайтарди. 17-дақиқада Азамат Аҳмедов кетма-кет икки марта ўз дарвозасини голдан сақлаб қолди.

30-дақиқада Дониёр Ҳасановнинг зарбаси йўлига Александр Лобанов тўғаноқ бўлди. 32-дақиқада бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Игорь Сергеев аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1.

Иккинчи тайм бошида Жасур Ҳакимов ҳимоячидан келган тўпни дарвозага йўллади - 0:2. Орадан ўн дақиқа ўтгач Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев дублга эришди - 0:3.

67-дақиқада захирадан майдонга тушган Исломжон Исмоилов ҳисобни қисқартирди - 1:3. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Беҳруз Садуллаев Сергеевдан келган пасни голга айлантирди - 1:4.


Олий Лига, 15-тур
«Обод» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:4
24 июнь 2017. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30.
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Нугманов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Карши)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.

Голлар: Игорь Сергеев 32 пенальти, - 0:1. Жасур Ҳакимов 51, - 0:2. Игорь Сергеев 61, - 0:3. Исломжон Исмоилов 67, - 1:3. Беҳруз Садуллаев 90+1, - 1:4.

"Обод": Азамат Аҳмедов, Аброр Хусинов, Анвар Ғофуров, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Дониёр Ҳасанов, Павел Соломин (Идрис Бикмайкин, 68), Суннатилла Эрматов, Шохруз Норхонов, Сардор Қаҳҳоров (Ислом Исмоилов, 55), Исмоил Жасурхўжа (Тимур Васильев, 46)
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Ҳусанхон Ғаниев, Жаҳонгир Омонов, Аббос Саидкаримов,

"Пахтакор": Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев, Суҳроб Нуруллаев (Беҳруз Садуллаев, 86), Жасурбек Ҳакимов (Достон Иброҳимов, 74), Даврон Ҳошимов (Хушнудбек Авилов, 63), Владимир Козак, Жамшид Юсупов
Захира: Ботирали Эргашев, Георгий Аҳмедов, Шохрух Маҳмудхожиев, Жасурбек Яхшибоев,

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов 35.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика