ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди
16 окт 13:12
Новости
ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди
"SofaScore" ЖЧ-2026 саралаши 4-турида фаол ўйин намойиш қилган футболчилардан иборат рамзий жамоани шакллантирди.
Эътиборлиси, ушбу рамзий терма жамоага Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки футболчиси киритилди. Булар ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ва ягона гол муаллифи Отабек Шукуров. Бундан ташқари кеча КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Қирғизистон терма жамоасидан икки ҳимоячи Валерий Кичик ва гол муаллифи Кристиан Браузман ҳам рамзий терма жамоадан жой олишди.
Маълумот учун,
1-турда Жалолиддин Машарипов,
2-турда Ҳусниддин Алиқулов ва Элдор Шомуродов,
3-турда Ҳусниддин Алиқулов рамзий терма жамоага киришган эди.
Комментарии