RU

Последние новости

12:14"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи  1 11:50"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 8 ёшли Умарбеков Бурхон  0 11:16Мурод Исмоилов: “Финалда қайси жамоа ғалаба қозонса ҳам якунда футбол ютади”  0 10:57Ўзбекистон кубоги. Финалларни энг кўп қайси ҳакам бошқарган?  1 10:30"Барселона" ва "Nike" ўзаро келишувга эришди  3 09:58Туркия чемпионати трансфер нархлари янгиланди. Алиқулов ва Турғунбоевнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?  1 09:21Испаниянинг октябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  2 08:45Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувнинг энг зўри бўлди  7 08:13Футзал. Бугун Ўзбекистон ҳамда жаҳон футболи ва футзали афсоналари ўртасида учрашув бўлиб ўтади  2 07:42Ўзбекистон кубоги. Бугун финал!  50 00:50"Атлетико" Куртуага буюм отган мухлисларни кечирмади  0 00:15Сане АПЛга қайтиши мумкин  1 23:58Туркия. "Ризеспор" 5 ўйинлик голсиз, ғалабасиз сериясини тугатди, Алиқуловдан гол!  7 23:29А Серия. Мактомини, Лукакунинг голлари "Наполи"га ғалаба келтирди  3 23:10"Goal" "Ливерпуль"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  5

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида Новости

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида

30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Эронда "Персеполис" меҳмони бўлган "Пахтакор" 1:1 ҳисобини қайд этиб, ўз ҳисобига дастлабки очкони ёзиб қўйди.

Умуман олганда бу тур фақат шу ўйинда дуранг қайд этилди. Қолган 5та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, битта беллашувда меҳмон жамоанинг қўли баланд келди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сафарда "Ал Васл"ни мағлуб этиб қайтди.

ОЧЛ Элит. 2-тур натижалари

30 сентябрь. "Ал Садд" - "Истиқлол" 2:0
30 сентябрь. "Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
30 снтябрь. "Ал Васл" - "Ал Аҳли" 0:2
30 сентябрь. "Ал Насср" - "Ал Райан" 2:1
1 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Айн" 4:2
1 октябрь. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта" 5:0

Энг йирик ҳисоб "Ал Ҳилол" иштирокидаги баҳсда кузатилди. Ироқнинг "Ал Шорта" клубини қабул қилган саудияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол уришди. Энг кўп гол урилган ўйин Қатардаги беллашувда рўй берди. "Ал Гарафа" ўз майдонида амалдаги Осиё чемпионлар Лигаси ғолиби "Ал Айн" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.




"Пахтакор" ўйини ҳақида

ОЧЛ Элит илк турида мағлубиятга учраган "Пахтакор" бор эътиборини иккинчи ўйинга қаратиб, ижобий натижа билан қайд этиш мақсадида Эронга йўл олди. "Персеполис"га қарши баҳс қийин кечиши маълум эди, чунки бу жамоа ҳам илк ўйинида мағлубиятга учраганди. Шу куни майдонда ҳар икки мамлакат чемпионлари ўзаро баҳс олиб борди.

"Пахтакор" тезкор гол ўтказиб юборди. 1-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси Али Алипур тўп киритиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин "Пахтакор" бу билан "чўкиб" қолмади, аксинча секин-аста вазиятни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Одатда кўп жамоалар тезкор гол ўтказса, буёғига нима қилишни билмай қолади. Лекин "Пахтакор" вазиятга вазминлик билан ёндашди ва мураккаб ҳолатдан чиқиб кета олди.

"Пахтакор"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голи 59-дақиқага тўғри келди. Бу вазиятда Сардор Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган жамоа сардори Драган Черан узоқдан кучли зарба йўллаб гол муаллифи бўлди. Бемалол айтиш мумкин, шу куни Черан майдондаги энг яхшилардан бири бўлди ва ҳалиям юқори сифатда футбол намойиш этишини исботлади.

Sofascore "Пахтакор" ўйинчиларидан уч нафарини алоҳида эътироф этди. Булар - Драган Черан (7,7 балл), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (7,4) ва Ҳожиакбар Алижонов (7,4). Майдон эгалари сафида энг юқори баллга гол урган ҳужумчи Али Алипур (7,7) лойиқ кўрилди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, шу куни "Пахтакор" 48% тўпга эгалик қилди. Дарвоза томон 19та зарба йўллаб, шундан 5тасини дарвозабон қайтарди. Таққослаш учун "Персеполис"да зарбалар сони 9та бўлди. Бу ҳам "шерлар"нинг нисбатан яхши ҳаракат қилганини кўрсатади.


ВИДЕОНИ КЎРИШ




"Пахтакор" ушбу дурангдан сўнг 9-ўринда бормоқда. Қолган ўйинларда ҳам ижобий натижа қайд этиб, камида 8-ўриндан пастга тушмаслик талаб этилади. Чунки кейинги босқичга фақат 1-8 ўринлар чиқади. "Пахтакор"нинг навбатдаги учрашуви 21 октябрь куни Ироқда "Ал Шорта"га қарши бўлиб ўтади.

ОЧЛ Элит. 3-тур учрашувлари

21 октябрь. "Ал Шорта" - "Пахтакор"
21 октябрь. "Ал Садд" - "Персеполис"
21 октябрь. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол"
21 октябрь. "Ал Райан" - "Ал Аҳли"
22 октябрь. "Ал Насср" - "Истиқлол"
22 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Васл"


Рейтинг: +8   

Комментарии

+1   
02 окт 13:45:40
Пахтакорим
Афсус, трансфер ойнаси ёпилган. Хужумчи керак!!!!
+1   
02 окт 13:44:11
Salah Muhammad
Ал васлни аламини Ал шортадан олиш керак бўлмаса хечам иложи йўқ Ютса Бўладиган каманда асстойдил бўлиш керак... Омад
+1   
02 окт 13:31:15
Ismoil Yuldoshev
Драган Черан haliyam pahtakorda qutqaruvchi rolida.
   
02 окт 18:48:46
Кодиржон Жалилов
1-2 чи уринла олиш сенсация буп кетару 3-4-5 уринларди бемалол олса булади факат оркага пас беруриб узларини узлари кийнамаса булишгани хар кайси ракиб бн бемалол уйнаса булади олга пахтакорим санга ишонаман негативчилар сани ектирмайдиганларди огзини епиб хурсан килгин галабаларинг бн
   
02 окт 14:40:28
Бахтиёр Ашуров
Нима қилиб бўлсада саккисталикка кириш керак. Кейин қишки танафусда бир иккита тажрибалий футболчиларни олса бўлади. Битта яхши ҳужумчи керак!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика