RU

Последние новости

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  156 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  78 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди" Новости

Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди"

ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – БАА (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Паулу Бенту матбуот анжуманида қатнашди.

"Яхши ва курашларга бой ўйин бўлди. Фақат, қизиқарли ўйин қизил карточкага қадар давом этди. Устига-устак дарвозамизга пенальти белгиланди. Менинг фикримча биринчи бўлимда яхши ўйнадик, танаффусдан кейинги дастлабки дақиқаларда ҳам ёмон ўйнамаётгандик. Қарши ҳужумларимиз анча хавфли чиқди деб ўйлайман. Бир нечта яққол вазиятларга эга бўлдик. Кеча айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга ҳаракат қилаётган жамоа, лекин шунга қарамай рақиб бугун кўп вазиятлар ярата олмади. Қизил карточкадан сўнг ўйинни ўзгартиришнинг иложи йўқ эди. Четлатишдан сўнг рақиб дар ҳол гол урди", - дея фикр билдирди Паулу Бенту.

- Якуний натижага яна қандай факторлар таъсир қилди деб ўйлайсиз? Дейлик, Тошкентга келмаган ўйинчилар, ҳакам, об-ҳаво...?

- Четлатишга қадар умуман бошқача ўйин кураётгандик. Бу ҳақиқат. Мен фактлар бўйича гапираман. Об-ҳаво бизга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмади. Йўқотишларга келадиган бўлсак, бу ҳақда мен кеча ҳам гапириб ўтгандим. Ростини айтсам, пенальти берилган вазиятни кўриб чиқдим ва қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди, аммо ҳозирги кунда футбол қоидалари ўзгариб бормоқда. Футболчилар бир-бирига жуда яқин эди. Қизил карточка бўйича ҳеч нима демайман, сабаби вазиятни тўлиқ кўрганим йўқ. Ҳакамнинг ўйин давомида қабул қилган қарорларига қўшилмадим. Футболчим ўйин вақти бурнини синдириб олди, аммо бош ҳакам ўйинни тўхтатмади. Телевизор орқали бугунги учрашувни томоша қилган инсонлар ўша вазиятни кўришлари мумкин. Ён ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар бугунги учрашувда "мавжуд" эмасдилар гуё, улар ҳеч нимани ҳал қилишмади. Бу футболнинг бир қисми ва бундай воқеалар учраб туради. Биз келажак ҳақида ўйлашда давом этишимиз керак. Мақсадимиз бир ва ўша мақсад сари интилишимиз керак.

- Биз БАА жамоасини сўнгги маротаба ўн йил аввал кўргандик. Ҳозирги кунда БАА терма жамоасида кўп нарса ўзгарди, аммо арабларнинг вақт чўзиши ва "симуляция"лар ҳали ҳамон учрамоқда. Аввалроқ сиз бошқарган Португалия ва Жанубий Корея терма жамоалари бундай кўп "симуляция" қилишмас эди. Арабларда кўп учрайдиган бу ҳолатни ўзгартира олишингиз мумкинми?

- Менимча саволни яхши тушунмадим, лекин Корея футболи билан БАА футболини солиштириш нотўғри. Футбол ҳар куни ўзгариб бормоқда. Орадан 10 йил вақт ўтди ва икки жамоани таққослаш нотўғри. Турли ҳил фалсафалар. Биз ўзимизнинг устун томонларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак. Ўзимизнинг услубимиз бор, аммо биз ҳар бир жамоага қарши ўз услубимизни қўллай олмаймиз. Бу нотўғри. Мен мураббий сифатида қайси мамлакатда ишласам, ўша мамлакат футболига кўникишим керак. Ўз фалсафамни бошқаларга сингдириш осон эмас.

- Эрон, Ўзбекистон ва Қатар каби жамоаларга қарши ўйинлар ўтказдингиз. Сизнинг фикрингизча қайси терма жамоа гуруҳда етакчилик қилишга асосий даъвогар? Уч терма жамоанинг ҳам устунлик томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Уч жамоа ҳам жуда кучли ва турли ҳил тактик услубга эга. Мен бу ҳақда аввалроқ ҳам айтиб ўтганман. Эрон мен учун минтақадаги энг кучли жамоалардан бири, форс футболчилари узоқ вақтдан буён бирга ўйнаб келишмоқда. Қатар ҳам кучли жамоа ва сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари. Ўзбекистон терма жамоаси тўғридан-тўғри мундиалга чиқмоқда ва ҳозирги вақтда 10 очко тўплашди. Терма жамоангиз Эронга ютқазмаяпти ва Осиё Кубогида ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. Уч жамоани ҳам жуда ҳурмат қиламан. Уларга қарши максимал кураш олиб боришимиз керак. Ҳар бир жамоада турли ҳил тактика бор. Ҳозир, фақатгина келажак ҳақида ўйлашимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

+2   
15 окт 22:24:05
Nurbek Eshmanov
Buni tushunish kerak. Magʻlubiyatni hazm qilolmayapti
+2   
15 окт 22:18:50
Umarov
Қоида бўйича қўлни тирсакдан пастга тушириши керак эди ўйинчи. Масофанинг аҳамияти йўқ. Дарвозабондан фарқли равишда оддий футболчилар қўлини йиғиштириб ўйнаши бекор эмас. Айниқса дарвоза яқинида. Пенальти 100% ҳақ қўйилди. Ундан кўра ўйинчингга уқтир оёққа тикка сакрамасин. Қизил карточка эмас 2 та қизил бериш керак эди у вазиятда. Оёқ синиб кетиши ҳеч гапмас аҳир
+1   
15 окт 22:44:43
Шунаками?
Шу арабларди ютса мазза кламан да
+1   
15 окт 22:41:46
Xamidulloh Sattorov
Хакамлар бизгаям ён босадиган даврларгаям келдик
+1   
15 окт 22:38:46
Xamidulloh Sattorov
Эрон Катарга Кандай уйнаш кераклигини курсатяпти
+1   
15 окт 22:37:09
Rasul M
Men Nasrullayev boshqa yurolmasa kerak deb oylagandim lekin duyagi butun baquvat ekan
+1   
15 окт 22:36:19
BXZ BXZ
У́збекистон , Жанубий Корея , Ярония 10 - очкога эга хозирча ва Эрон хам галаба козонса унда хам 10- бу́лади . Шу у́ринлар охиригача у́згармасин ва бизни футболчилар хам мундиальда катнашсин .
+1   
15 окт 22:19:50
НАВБАХОР Чемпион
Бир амаллаб Қатарни ҳам ютиб олсак яхши бўларди. Лекин терма жамоамиз хали ўз устида анча ишлаши керак экан.
+1   
15 окт 22:17:10
Xamidulloh Sattorov
ТРЕНЕР ХАЛИЯМ УЗИДАМАСКУ.УЗИНИ ГАПИНИ УЗИ ТЕСКАРИСИНИ ГАПИРЯПТИ. ПЕНАЛЬТИ ЙУК ЭДИ КУРДИМ УША ВАЗИЯТНИ,ДЕДИ.КЕЙИН КУРГАНИМ ЙУК ДЕЯПТИ.БАНГИ
   
15 окт 23:43:44
F12
Ответ на комментарий пользователя @@@ !!!
Галаба билан хаммани табриклайман. Жуда хурсандман. Лекин манимча хам пеналти худди утган уйиндаги Рустам Ашурматов билан булган вазиятга ухшайди ва 3 та ракурсдан хам курсатилган повторда туп кулга текканини куринди. Лекин агар кул булмаганда хам танага тегарди. Кул коринни химоя килиш учун кутарилган ва букилган эди. Манга шундай куринди. Балки адашотгандирман. Нима булганда хам галаба учун хурсандман. Хаммани табриклайман
Ашурматовни вазияти умуман бошка эди, бринчидан топ дарвоза тепилмаган еди, 2) топ тепилмасдан олдин Рустамни коли тепада эди 3) топ ойинчини танасига тегиб Ашурматовга тегди. Хар канакасига пенальти йок эди. Бобурни вазиятида химоячи дарвозага кетайотган топни иккала коли бн кайтарди ва оша вазиятда колга тегмаганда топ дарвозага тогри кетайотган эди, тогри масофа якин эди лекин дарвоза хам жуда якин эди
   
15 окт 23:10:11
Ahatjon Ismatov
Agar silarga shunaqa vaziyatda penalti berganda yoki mobodo bermaganda bunaqa vaziyatlar penalti bo'lardi yoki hakamning ishini muhokama qilmaydigan odam bo'lib chiqarding Eron ham 10 kishi bo'lib o'ynab qo'yganiga og'ziga kelgan gapni gapirdi agar yutib qo'yganimizda ularam biz 10 kishi bo'lib qoldikda derdi eng qizig'i ularam 11 ta bo'ganda hechnarsani qoyilatishmayotgandi baribir Katanesni yo'qligi pant berayabdi
   
15 окт 22:45:55
Шунаками?
Хакам ойнди тохтариб зайбал боганидан ойинди тохтатме койди кале тушндиз жаноб тренер)))
   
15 окт 22:44:36
Rasul M
Ответ на комментарий пользователя @@@ !!!
Галаба билан хаммани табриклайман. Жуда хурсандман. Лекин манимча хам пеналти худди утган уйиндаги Рустам Ашурматов билан булган вазиятга ухшайди ва 3 та ракурсдан хам курсатилган повторда туп кулга текканини куринди. Лекин агар кул булмаганда хам танага тегарди. Кул коринни химоя килиш учун кутарилган ва букилган эди. Манга шундай куринди. Балки адашотгандирман. Нима булганда хам галаба учун хурсандман. Хаммани табриклайман
Man osha epizodda darvozabon qaytardi topni deb oylabman
   
15 окт 22:43:25
Озод Ачилов
Агар тўп қўлига тегмаганида жуда чиройли гол бўларди-ю "ХЎКИЗ".
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика