RU

Последние новости

09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  0 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  11 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  25 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  10 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3

ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади Новости

ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

Олмалиқнинг ОКМК клуби Беларуснинг "Торпедо-БелАЗ" клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади.

Расмий ҳужжатни бугун “ТОРПEДО-БEЛАЗ” ФК директори Александр Пугач ва ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев имзолади.

Шартномада кўрсатилган келишувларга қуйидагилар киради:

- болалар, ёшлар ва аҳолининг бошқа гуруҳлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш;

- футбол соҳасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш;

- футболни ривожлантиришга қаратилган дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- ҳар икки давлатда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш;

- мураббийларнинг клубларнинг спорт иншоотларида амалиёт ўташлари ва ўқув-машғулотлар йиғинларида иштирок этиши;

- спорт маркетинги ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш;

- болалар ва ўсмирлар футболи соҳасида ҳамкорлик.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК клуби Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи даврасига тайёргарликни айнан Беларусда ўтказмоқда. Баҳодир Мизаев шартнома имзолангандан сўнг ОКМК базасида "Торпедо-БелАЗ" жамоаси учун қишки мавсумолди йиғинини ташкил этишни таклиф қилди.

Бугун, шунингдек, ОКМК спорт делегацияси Беларус автомобил заводига экскурсияга йўл олди, эртага олмалиқликлар "Минск" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика