Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди
20 окт 12:08
Новости


Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди
Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Нефтчи" – ОКМК учрашувида баҳсли эпизод қайд этилди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида "Нефтчи" футболчиси рақибга нисбатан тўп учун кураш жараёнида қўпол ҳаракат қилгандек кўринди. Бироқ вазият таҳлили шуни кўрсатдики, футболчи тўп учун кураш жараёнида ОКМК ўйинчисининг бутсасига тўғридан-тўғри зарба бермаган. Алибоев оёқ ҳаракатини қайтараётган вақтда Ахроровнинг бутсасига тегган.
Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, ушбу эпизодда бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилмаганлиги тўғри қарор бўлган. Бироқ "Нефтчи" футболчисига сариқ карточка кўрсатилиши зарур эди.
Похожие новости

Комментарии