RU

Последние новости

11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  0 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  8 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  10 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди Новости

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-17 Осиё чемпионати Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун жуда чиройли кечиб, футболчиларимиз якунда ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунига етгач, орадан бир неча кун ўтиб ОФК Ижроия қўмитаси йиғилиш ўтказди ҳамда кейинги мусобақалар қаерда бўлиб ўтишини аниқлаб олди. 

Шундай қилиб кейинги учта U-17 Осиё чемпионати яна Саудия Арабистонида ўтказиладиган бўлди. 2026, 2027, 2028 йилги мусобақалар ҳам айнан Саудия Арабистонида ташкил этилади. Мамлакат мусобақа мезбонлиги учун курашда Хитой ва Ироқдан устун келди.

Албатта, Ироқда кетма-кет уч йил U-17 Осиё чемпионатини ўтказиш имконсиз, чунки мамлакатдаги сиёсий вазият тез-тез ўзгариб туради. Шу боис Ироқ мезбонлик учун курашдан тез чиқди, Хитой билан эса музокаралар узоқ давом этди. Натижада ОФК ҳар икки томон кўнглини топиб, қаторасига учта U-17 Осиё чемпионати мезбонлигини Саудия Арабистонига, шунингдек, қаторасига учта U-17 қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Хитойга берди.

Апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё чемпионати мезбонлиги ҳамда шу мамлакатда бўлиб ўтган Элит ОЧЛнинг марказлашган тартибдаги финал босқич ўйинларининг юқори савияда ташкил этилиши ОФК раҳбариятида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика