RU

Последние новости

08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  3 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  0 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  3 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  14 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   34 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  378 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0

Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ" Новости

Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"

Элит ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида БАА жамоаси бош мураббийи Жозе Мораеш ва футболчи Бернардо Фолья иштирок этди.

"Ўзбекистонга келиш ҳар доим ёқимли. Бунга қадар бир маротаба юртингизга келганман. Эртага майдонга келадиган мухлисларга томошабоп футбол намойиш этамиз деган умиддаман. Ўйинда нима бўлишини тахмин қила олмайман. Эртага майдонда максимум даражамизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Икки жамоа ҳам яхши футболчиларга эга. Умид қиламанки, эртага чиройли футбол бўлади. Сабаби ўзбекистонлик футболчилар анча юқори даражада", - деди Жозе Мораеш.


"Эртага қийин ўйин бўлади. Бу Чемпионлар Лигаси. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва эртага яхши натижага эришишга интиламиз", - деди Бернардо Фолья.

- "Насаф" Лигадаги аутсайдер. Кўпчилик жамоалар сўнгги поғонадаги жамоаларни қарши ўйинда осон ғалабага эришаман деб ўйлашади. Сизнинг жамоангиз ушбу жиҳат устида қандай иш олиб борди?

- Биласизми, бу Чемпионлар Лигаси. Тўғри, "Насаф" ҳали очко тўплай олмади, аммо эндигина учта тур ўтди. "Насаф" иккита учрашувни эса сафарда ўтказди. ОЧЛда ҳеч қайси бир ўйин бир-бирига ўхшамайди. Лекин рақибга жиддий ёндашув билан майдонга тушишимиз керак. Футболчиларга ҳар доим бу ҳақда таъкидлаб келаман.

- Сизнингча, "Насаф" жорий йилги Элит Лигада энг омадсиз жамоами ёки энг заиф?

- Элит Лига даражаси жуда юқори. "Насаф" ҳам яхши жамоа. Адашмасам, Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринда. Масалан, "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. "Ал Аҳли" қарши сафарда ўйин ўтказишди, Жидда клуби амалдаги чемпион. "Шабаб Ал Аҳли" ҳам яхши даражадаги жамоа эканлигини биламиз. Эртанги ўйин аввалгиларига ўхшамайди. Элит Лигада ҳар бир мамлакатнинг энг кучли жамоалари иштирок этади. Жамоаларнинг муваффақиятсиз ўйинларидан фожиа ясамаслик керак, чунки бундай ўйинлар орқали катта тажриба орттирилади. Адашмасам, "Пахтакор" сўнгги маротаба ярим финалга етиб борган эди. Авваллари фақат "Пахтакор" халқаро майдонда яхши иштирок этарди, ҳозир эса "Насаф" ва бошқа жамоалар ҳам бундай мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистон - футболни яхши кўрадиган мамлакат. Мухлислар, яхши инфратузилма ва бошқа сабаблар. Миллий терма жамоанинг натижалари ҳам анча яхшиланди.

Бернардо Фольяга савол

- "Насаф" сўнгги учта ўйинда мағлуб бўлди, устига-устак маҳаллий чемпионатда етакчиликни йўқотди. Шу сабабли "Насаф" футболчилари эртага фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Ушбу жиҳат сизларга қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?

- Улар салбий натижаларни тезроқ унутишга ҳаракат қилишади. Эртага "Насаф" фақатгина ғалаба учун майдонга тушади. Биз бундан хабардормиз ва тайёрмиз.

- "Насаф" жамоасига қарши ҳужумкор ўйнаган яхшими ёки ҳимоявий?

- Менимча, "Насаф" яхши балансга эга жамоа. Ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанат бор. Шунинг учун ҳам "Насаф" ўз чемпионатида етакчилик қилмоқда. Шунингдек, жамоа таркибида бир нечта қизиқарли футболчилар бор экан, аммо уларни алоҳида таъкидлаб ўтишни истамайман. ОЧЛда ўйнайдиган ўзбек клубларидаги футболчилар кўпинча тўп билан жуда яхши муомала қилишади.

- Жамоангиз учун БАА маҳаллий лигаси муҳимроқми ёки халқаро майдон?

- Ҳа, биз жами тўрт мусобақада иштирок этяпмиз. Чемпионат, Элит ОЧЛ, Кубок ва Лига Кубоги. "Насаф"нинг сўнгги вақтлардаги салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ. Футболчилар қисқа вақт ичида кўп ўйинда иштирок этишган. Бироқ бундай ўйинларда иштирок этиш ёқимли ва бундан нолишимиз керак эмас.

- Жамоангиз таркибида йўқотишлар борми?

- Иккита жароҳати бор футболчимиз Ўзбекистонга келмади. Ҳужумчимиз сўнгги ўйинда тиззасидан жароҳат олди. Марказий ҳимоячимиз эса уч ойдан бери жароҳатда, у ой сўнгига қадар таркибимизга қайтади деган умиддаман. Таркибимизда уларнинг ўрнини муносиб боса оладиган футболчилар бор.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика