RU

Последние новости

12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  0 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  0 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  9 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  34 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  2 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  12

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди Новости

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2020 йилги навбатдаги ҳисобот Конгрессини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра мазкур ҳисобот Конгресси 2020 йил 19 декабрь куни “Зарафшон” киноконцерт залида бўлиб ўтиши режалаштирилди. Шунингдек Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасининг янги таркиби ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари 2021 йил учун мўлжалланган намунавий тузилмаси ва харажатлар сметаси муҳокама этилди ва тасдиқланди.

Ўзбекистон Суперлига жамоалари учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш, кузатиб бориш каби керакли маълумотларни тақдим этадиган Жанубий Корея компанияси томонидан таклиф этилган “Fitogether” замонавий технологик қурилмасини амалиётга тадбиқ этиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ЎФA Техник директори лавозими вақтинча вакант бўлганлиги сабабли ушбу лавозимга маҳаллий мутахассис Сергей Aрсланов тайинланди. UEFA Assist лойиҳаси доирасида хорижий мутахассис ёрдамида унинг доимий равишда малака оширишини ташкил этиш белгиланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийларининг терма жамоадан ташқари футбол клубларида ишлаш масаласи кун тартибидан ўрин олди. ЎФA Ижроия қўмитаси аъзоларининг муҳокамаларидан сўнг Ўзбекистон Миллий ҳамда U22 ва U19 терма жамоаларининг бош мураббийларига кейинги мавсумдан фақатгина терма жамоаларда фаолият олиб бориши белгиланди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам қўмита аъзолари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика