RU

Последние новости

15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  5 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  11 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  3 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  13 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  5 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1

Нўъмон Ҳасанов нимадан қўрқиб кетди? Новости

Нўъмон Ҳасанов нимадан қўрқиб кетди?

"Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Чиройли футбол бўлди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа очиқ ўйин кўрсатишди. "Локо" жамоаси юлдуз футболчилардан ташкил топган. "Қўқон-1912"га эса тажриба камлиги панд бермоқда. "Локомотив" жамоаси футболчилари ёнғин ва сувни кўрган ўйинчилар ҳисобланишади. "Локо"нинг бугунги захира ўриндиғидаги футболчиларини кўриб ҳам қўрқиб кетдим очиғи.

Яхши жамоани бир йилда тузиб бўлмайди. Албатта вақт керак.

Ҳакамлар? Уларга эътироз йўқ. Ўйинни яхши бошқаришди.

Биринчи даврани зўр ўтказгандик. Иккинчи даврада эса пасайиш бўлди. Бу бўлиши керак эди. Чунки ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Бир таркиб билан бутун мавсумни бир текисда ўтказиш имконсиз. Захирамиз торлиги сабабли иккинчи даврада мувозанатни сақлаб қола олмадик. Келаси мавсумда таркибни кучайтирамиз.

"Локомотив"га қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишнинг фойдаси йўқ. Чунки ушбу мавсумда бир қатор жамоалар бу ерга келиб ҳимояга ётиб олишганини ҳам кўрдим, аммо якунда барибир ютқазишди. Шу боисдан бугун бошқача тактика танлагандим. Балки адашгандирман, аммо ҳимоявий ўйин кўрсатишни истамадим. "Локомотив" билан ҳам очиқ футбол ўйнаса бўлади.

Филипп Раевацнинг жароҳати бор. У бугун укол ёрдамида мажбуран ўйнади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика