RU

Последние новости

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  13 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" 0:0. Навбат пенальлтилар сериясига  39 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  40 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Нўъмон Ҳасанов: "Игорь Голбанга ваъда берган эдим. Чунки..." Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Игорь Голбанга ваъда берган эдим. Чунки..."

Coca Cola Суперлига 22-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши майдонда чиройли тарзда ўтди деб ўйлайман. Бугун беш нафар футболчимиз биз билан бирга эмас эди. Шунга қарамай йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажариб чиройли ўйин намойиш қилишди. Кўрган бўлсангиз биринчи бўлимда бизда вазиятлар кўп бўлди. Негадир гол уролмадик, тўп дарвозага кирмади. Лекин, худога шукур якунда ғалаба қозондик. Ушбу ғалаба мухлисларимиз, ишқибозларимиз учун. Вилоят ҳокимимиз Шавкат Шакиржонович Абдурразоқовга қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтиб қоламан",- дейди Нўъмон Ҳасанов. 

- Жамоа футболчиси Игорь Голбанни Россияга жўнаб кетгани ҳақида эшитдик. У терма жамоанинг йиғинига қадар етиб келадими?

- Игорь Голбанга  "Бунёдкор" билан ўйинда ғалаба қозонсак уйига руҳсат беришимни ваъда қилгандим. Чунки, 8 ойдан бери уйига боргани йўқ. Шу боис ваъдамни устидан чиқдим. Миллий терма жамоа йиғинига етиб келади. 

- Азиз Турғунбоевнинг ўйини ҳақида фикрларингиз...

- У индивидуал жиҳатдан кучли футболчи. Унинг кўрсатган ўйини сизларга ҳам манзур келган бўлса керак. Бежиз Азиз Турғунбоевни бу сафар ҳам миллий терма жамоага чақиришмади. Унда кўп нарса бор. Бундан ҳам яхши ўйнаш учун кўпроқ ишлаши керак. 

- Бугун жамоа меҳмонда ўйнаганига қарамасдан иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилди...

- Футболчиларни руҳиятини кўтарган ҳолда қўрқмасдан икки ҳужумчини майдонга туширдик. Қайсидир маънода бу уларга дадиллик берди. Биласизлар Қўқонда фаолият олиб борганимда ҳам иккита ҳужумчи услубидан фойдаланганман.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика