Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"
24 авг 2025 14:29
Новости
Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган ОКМК – "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида...
- Қийин ўйин бўлди. Худога шукур, уч очко насиб қилди.
- "Хоразм" билан икки даврадаги ўйин ҳам машаққатли ўтди...
- Суперлигада осон ўйин қолмади. "Хоразм" тўп билан яхши муомала қилгани учун бироз қийинчилик яратди. Лекин имкониятлардан фойдала олдик.
- ОКМК охирги ўйинларда қимматли очколарни бой берди...
- Бунга аниқ сабаб келтириш қийин. Сабаблар кўп деб ўйлайман. Бу жараённи ортда қолдирдик. Кейинги беллашувларга эътибор қаратамиз.
- ОКМК 4-ўринга кўтарилди. Клуб етакчиларга қарши баҳсларга тайёрми?
- Биз етакчиларга қарши ёмон ўйин намойиш этмаганмиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии