"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш
13 фев 17:39
Новости
"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Рубен Диаш "Реал"га қарши ўйиндаги мағлубият (2:3) ҳақида гапирди.
Хосеп Гвардиола шогирдлари 86-дақиқагача 2:1 ҳисобида олдинда борди, бироқ Мадридга йўл олишдан олдин дуранг ҳам қайд эта олмади. Меҳмонларга ғалаба келтирган гол 92-дақиқада Жуд Беллингем томонидан урилди.
"Нима дейишни ҳам билмайман. Айниқса, бундай ўйиндан кейин нималар бўлганини қабул қилиш осон эмас. Жуда хафамиз", – деди Диаш ўйиндан кейинги интервьюда.
"Шаҳарликлар" 19 февраль, чоршанба куни "Сантьяго Бернабеу"да ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 га белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии