Нигора Абидова ОЧЛ-2021 баҳсида ишлайди
14 сен 2021 09:56
Новости
Нигора Абидова ОЧЛ-2021 баҳсида ишлайди
13—14 сентябрь кунлари қитъамизнинг клублар миқиёсидаги энг нуфузли мусобақаси — Осиё Чемпионлар лигасида 1/8 финал учрашувлари ўтказилади.
Мазкур босқичдан ўрин олган Тожикистоннинг "Истиқлол" ҳамда Эроннинг "Персеполис" жамоалари ўртасидаги ўйинда ЎзПФЛ Матбуот ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Нигора Абидова ташкилий ва тижорий жиҳатларига масъул ОФК делегацияси таркибига киритилди.
Ҳамюртимиз мусобақа доирасидан ўрин олган учрашувлар ва бошқа масалаларнинг яхши савияда ташкил этилиши, хусусан, маркетинг, тижорий тадбирлар ОФК талабларига мувофиқ ўтиши бўйича иш олиб боради.
Таъкидлаб ўтамиз, ОЧЛ-2021 1/8 финалидан ўрин олган "Истиқлол" — "Персеполис" баҳси 14 сентябрь куни Душанбедаги "Республика Марказий стадиони"да бўлиб ўтади.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии