RU

Последние новости

22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  9 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  69 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  16 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  8 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0

Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг" Новости

Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Жордани Мартинус терма жамоа машғулотларидан бирида сайтимизга интервью берди.

- Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди. Тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?

- Биз узоқ масофа босиб бу ерда етиб келдик. Дастлабки рақибимиз билан кучларимиз деярли тенг деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги Осиё чемпионатида жуда яхши иштирок этганди. Биз эса Финляндияни мағлуб этиб, мундиалга йўл олдик. Дастлабки учрашувдан кўп нарсани кутмоқдаман.

- Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, Парагвай терма жамоаси гуруҳдаги энг кучли жамоа. Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли бир хил деб ўйлайман, лекин барчасини ўйин вақтида ҳал бўлади ва ўйиндан олдинги фикрлар шунчаки тахмин холос.

- Нидерландия терма жамоасининг мундиалда ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

- Биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига чиқа олганимиз яхши натижа ҳисобланади. Мундиалда гуруҳдан чиқа олсак, ажойиб натижа бўлади.

- Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?

- Ҳа, бош мураббийимиз рақиб бизга қарши кучли тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди. Биз ҳам Ўзбекистонни таҳлил қилиб чиқяпмиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика