RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Неймар "Сантос"дан "Барселона"га ўтиши билан боғлиқ бўлган коррупцион айбловлардан оқланди Новости

Неймар "Сантос"дан "Барселона"га ўтиши билан боғлиқ бўлган коррупцион айбловлардан оқланди

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Неймар Бразилиянинг "Сантос" клубидан Испаниянинг "Барселона" клубига ўтишидаги коррупцион ҳолатга оид суд жараёнида оқланди.

Даъвогар Бразилия инвестиция компанияси DIS,, Неймардан ташқари, унинг ота-онаси, "Барселона" ва "Сантос", "Барса"нинг собиқ президентлари Хосеп Мария Бартомеу ва Сандро Росел, шунингдек, "Сантос"нинг собиқ президенти Одилио Родригесни айблади. Қайд этилишича, Испания прокуратураси трансферга алоқадор барча шахсларни оқлаган.

Барча айбланувчилар тинглангандан сўнг, прокурор бу ишда жиноятга ишора ҳам йўқлигини айтди.

Прокурорлар дастлаб Неймар учун икки йиллик қамоқ жазосини сўраган. Ҳужумчи Каталония клубига ўтиш учун олинган тўловларнинг бир қисмини яширганлиги сабабли фирибгарлик ва коррупцияда гумон қилинганди.

30 ёшли бразилиялик футболчи 2013 йилдан 2017 йилгача “Барселона” сафида тўп сурган ва испан клуби сафида 186 та ўйинда майдонга тушиб, 105 та гол урган ва 76 та голли узатмани амалга оширган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика