RU

Последние новости

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  1 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

"Навбаҳор" "Уфа" билан муроса кўчасини танлади Новости

"Навбаҳор" "Уфа" билан муроса кўчасини танлади

Теги :  НавбаҳорУфа
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Наманганликлар мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги назорат-синов баҳсини Россиянинг “Уфа” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг 1-бўлимида дарвозаларга тўп киритилмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан йўл олди.

Баҳснинг 2-бўлимида ҳар икки клубнинг захирадан майдонга тушган футболчилари гол уришди. Учрашувнинг 68-дақиқасида "Навбаҳор" ҳужумчиси Жасур Яхшибоев ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада уфаликларнинг колумбиялик форварди Дилан Ортис пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди ҳамда ушбу ўйиннинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланишини таъминлади.

Учрашувнинг 48-дақиқасида наманганликлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимов қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.

“Лочинлар” Туркия йиғини доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсини 16 февраль куни Россиянинг “Балтика” клубига қарши ўтказишни режалаштиришган.


“Навбаҳор” – “Уфа” – 1:1 (0:0)

Голлар: Жасур Яхшибоев (68) – Дилан Ортис (75-пен.).

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Милош Милович, Лука Чермель, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Яхшибоев, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Йўлдошев, Шаҳбоз Жўрабеков, Фаррух Икромов.

“Уфа”: Иван Кукушкин, Лев Ушахин, Эрвинг Ботака, Александр Сухов, Эгаш Касинтура, Андрей Никитин, Данила Емельянов, Артём Погосов, Артём Голубев, Алексей Евсеев, Роман Минаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилан Ортис, Кэтэлин Карп ва “Уфа” кўригида бўлган 4 нафар янги футболчилар. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика