RU

Последние новости

12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  13 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  6 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди Новости

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди

“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари қандайлигини синовдан ўтказиш мақсадида, жамоа аъзоларини икки таркибга бўлган ҳолда назорат - синов баҳси ўтказди.

Мазкур учрашувда жамоалар шартли равишда “қизиллар” ва “кўклар”га ажратилди.

Жамоамиз аъзолари ушбу баҳсда ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишгани боис, ўйин анча шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ҳисобни “кўклар” очишди. Тажрибали ҳужумчи Шерзод Ҳакимов жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1.

Мувозанатни тиклашга интилган “қизиллар” ҳужумкорликни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирини россиялик ҳужумчи Александр Касьян самарали тарзда якунлаб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди – 1:1.

Натижада футболчилар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам анча қизиқарли тарзда кечди. Учрашувнинг 59-дақиқасида Аюбхон Номанов жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:2.

Шундан сўнг, “қизиллар” ҳисобни тенглаштиришга интилишган бўлса, “кўклар” мустаҳкам ҳимояланган ҳолда, бунга йўл қўйишмади ҳамда вақти-вақти билан қарши ҳужумга ўтиб туришди.

Аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва “кўклар” мазкур ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.



“Қизиллар” – “Кўклар” – 1:2 (1:1)

“Марказий” ўйингоҳ. 200 томошабин.

Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Денис Нехочин.

Голлар: А.Касьян (35) – Ш.Ҳакимов (20), А.Номанов (59).

“Қизиллар”: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Искандар Сиддиқжанов, Комил Тожиддинов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азиз Ибрагимов, Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Қодир Икромов, Юнусбек Абдувоҳидов.

“Кўклар”: Ўткир Юсупов, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Нодир Мавлонов, Илҳомжон Алибоев, Абдулҳай Исмоилов, Аббос Ғуломов, Аюбхон Номанов, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Ҳусайн Эргашбоев, Муҳаммад Султонов.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика