RU

Последние новости

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  13 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" 0:0. Навбат пенальлтилар сериясига  40 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  42 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди Новости

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди

"Навбаҳор"нинг бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Антанасович Канчельскис клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

Канчельскис “Навбаҳор”да 2018-2020 йилларда (танаффус билан) фаолият юритди. Канчельскис мураббийлигида “лочинлар” Суперлигада жами 40та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 18 та дуранг ва 10 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 40 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 35 та тўп ўтказиб юборишди ҳамда жами 54 очко тўплашди.

Андрей Канчельскис 2018 йилги мавсум якунланишига 7 та тур қолганида, “Навбаҳор” бошқарувини Илҳом Мўминжоновдан қабул қилиб олиб, ўша мавсумдаги 7 та ўйинда 3 та ютуқ, 1 та дуранг ва 3 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, жамоанинг турнир жадвалидаги 3-поғонасини сақлаб қолганди.

2019 йили эса наманганликлар 9-ўринни эгаллашди.

Андрей Канчельскис Москвага жўнаб кетганида, “Навбаҳор” 18 та турдан сўнг, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турганди.

Биз Андрей Канчельскисга “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз, - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати. 

Энди жорий мавсум якунига қадар жамоамизни Нўъмон Ҳасанов бошқаради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика