RU

Последние новости

00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  0 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  9 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5

"Навбаҳор" 9 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди Новости

"Навбаҳор" 9 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида қишки трансфер ойнаси пайти.

Шу боис, Суперлиганинг барча клубларида ўзгаришлар бўлиши табиий. Мазкур ўзгаришлар албатта, "Навбаҳор"га ҳам тегишли.

Олдинроқ "лочинлар"нинг сербиялик 29 ёшли ҳужумчиси Зоран Марушич жамоани тарк этганини маълум қилгандик.

Шунингдек, жамоанинг яна бир қатор футболчилари янги мавсумни бошқа клубларда давом эттиришга қарор қилишди. Қуйида шу ҳақда тўхталамиз.

"Навбаҳор" таркибини дарвозабон Раҳимжон Давронов, ҳимоячилар Рустам Ашурматов, Боян Цигер, Станислав Андреев, ярим ҳимоячилар Азимжон Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов,  Диёржон Туропов ва қирғизистонлик 32 ёшли ҳужумчи Мирлан Мурзаев, шунингдек, Наманган клубида ижара асосида тўп тепган россиялик 33 ёшли ҳужумчи Александр Касьян тарк этди.

Бу ўйинчилардан Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Боян Цигер ("Кедах", Малайзия) ва Мирлан Мурзаев ("Мохаммедан", Ҳиндистон) ўз фаолиятини хориж клубларида, қолганлари эса юртимиз жамоаларида давом эттиради.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика