RU

Последние новости

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  2 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  23 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  23 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  10 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  6 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

“Насаф” ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади Новости

“Насаф” ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади

Суперлиганинг 4-тури доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор” билан (2:2) куч синашди.

Мазкур беллашувдаги жанговар дурангдан кейин қаршиликлар очколари сонини 10 тага етказиб, турнир жадвалида якка пешқадамга айланишди.

Эътиборли томони мазкур беллашувда “Насаф” таркибида клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланган икки нафар футболчи Суперлигада дебют учрашувини ўтказишди.

16 ёшли Муроджон Хўжамбердиев 74-дақиқада Жўрабек Манноновни ўрнига майдонга тушган бўлса, 18 ёшли Хусайн Норчаев 85-дақиқада Ойбек Бозоровни алмаштирди.

Бу икки футболчи Суперлига баҳсларида илк марта “Насаф” устози томонидан майдонга туширилди. Таъкидлаш жоизки, шу пайтгача Суперлигада тўп тепган энг ёш футболчи “Бунёдкор” аъзоси Жасур Жалолиддинов (2002) эди. Энди бу ном Мурод Хўжамбердиевга тегишлидир.

Маълумот учун Муроджон ХЎЖАМБЕРДИЕВ – 2004 йилда Қамаши туманида туғилган. 2012 йилда “Насаф” футбол академиясига қабул қилинган. Биринчи мураббийи Элдор Мойлиев. Жорий мавсумдан ўринбосарлар сафида ва асосий таркибга мунтазам жалб этилмоқда.

Ҳусайн НОРЧАЕВ – 2002 йилда Яккабоғ туманида таваллуд топган. Биринчи мураббийи – Дадажон Тоғаев. “Насаф” футбол мактабига 2012 йилда қабул қилинган. 


Азиз НУРИЙ.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика