RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида Новости

"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида

Элит ОЧЛдаги илк баҳсида Қаршининг "Насаф" клуби Жиддада Осиёнинг гранд жамоаси — "Ал-Аҳли"га қарши майдонга тушди.

Биринчи бўлимда "аждарлар" сенсация ярата олиб, амалдаги ғолибни қийин аҳволга солишди. Бироқ иккинчи бўлимда рақиб сафидаги юлдузлар ўз сўзини айтиб, ғалабага эришишди. Беллашув ҳақида футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев қуйидагича фикр билдирди.

— "Насаф" жамоасининг Саудия Арабистони клублари билан тўқнашувидан кўряпмизки, жамоа бу мусобақага катта тайёргарлик кўрмаган. Қайси маънода? "Насаф"нинг умумий футболчиларининг нархи 10 миллион евро бўлса, "Насаф" билан ўйнайдиган Саудия клубларининг нархлари 17–20 баравар баланд ҳисобланади. Рақиблар таркибида савияси жуда баланд футболчиларга тенг таркиб йиғиши имконсиз эди. Шунинг учун "Насаф" муносиб қатнашиб, топ футболчиларга қарши ўйнаб ёшларнинг тажрибаси ортиши фойда бўлади.

"Насаф" асосий эътиборни ички чемпионатга, чемпионликни сақлаб қолишга қаратганини сезиш ҳам мумкин. Кечаги ўйинни "Насаф" жуда яхши бошлади, рақиб хатоларидан унумли фойдаланишди. Норчаевни яхши позицияларга чиқаришди ва у иккита имкониятдан максимал фойдаланди. Аммо "Ал-Аҳли" жамоаси футболчилари ярим куч билан ўзларини толиқтирмай, жароҳатларга йўлиқмасдан ғалаба қозонмоқчи бўлди. Лекин бу амалга ошмаганини кўриб, танаффусдан сўнг бор кучларини ишга солишди. "Насаф" бунга қарши ҳеч нарса қила олмади.

Тезкор комбинациялар уюштирилиши, рақибларнинг тезкор ҳаракатидан "Насаф" футболчилари тўпни кўрмай қолган ҳолатлари ҳам бўлди. Ўз пайтида "Челси", ПСВ, "Манчестер Сити" етакчилари бўлган футболчилар бор кучларини ишга солса, Суперлига жамоалари қаршилик кўрсата олмаслиги яққол намоён бўлди. Буни тўғри тушуниш керак, чунки маҳорати икки хил бўлган жамоалар учрашди.

— Бунда "Ал-Аҳли" ғалаба қозонди. Бундай жамоалар ўйинда бирдан бурилиш ясай олишини кўрдик. "Насаф" майдонни бошини тик тутган ҳолда тарк этса бўлаверарди. Маҳаллий ишқибозларни, рақибни қўрқитиб юборди. Амалдаги Элит ОЧЛ ғолибини биринчи бўлимда мағлубиятга учрата олгани катта сенсация эди. Бу ўйинда "Насаф" футболчиларини койимаймиз, чунки кейинги ўйинларда ҳам осон бўлмаслигини ҳамма билиб турибди. "Ал-Ҳилол", "Ал-Иттиҳод" каби рақиблар бор. Саккизталикка кириш учун "Насаф"га камида 9 очко керак бўлади. Лекин бу осон бўлмайди. "Трактор", "Ал-Шорта", "Шаржа" каби жамоалардан очко олиши мумкин.

Шундай экан, бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас — тўғри қабул қилиш керак. Кўп футболчиларимиз янада зўр ўйинчи бўлиб ўсиши учун дарс бўлади, деб ўйлайман. ОЧЛда натижани ортидан қувлаш "Насаф"га ҳеч нарса бермайди, рақиблар гранд жамоалар. Шу боис "Насаф"га ажойиб ўйин учун, қўрқмай ҳаракат қилгани ва ҳиссиётлар улашгани учун раҳмат айтаман. Ўзим бевосита стадиондан ўйинни кузатдим. "Насаф"нинг Осиё грандига қарши қўрқмагани ва ўз кучини кўрсата олгани учун қойил қолиш керак.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика