RU

Последние новости

00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  18 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  13 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  298 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди Новости

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди

Наманган 8-14 июнь кунлари Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига мезбонлик қилади.

Осиё кубоги саралаш ўйинларининг айнан Наманганда ўтказилиши бу ушбу вилоят мухлислари учун ажойиб совға бўлди. Наманганлик мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини стадиондан туриб томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу ажойиб.

Бироқ хорижий нашрларда ушбу саралаш босқичидаги ташкилотчилик масаласига нисбатан эътирозлар пайдо бўлди. Хусусан, Goal.com нашрининг ёзишича, Таиланд терма жамоаси Наманганда овқатланиш билан муаммоларга дуч келган:

Меҳмон жамоанинг билдиришича, Намангандаги меҳмонхона тақдим этган таомларнинг деярли барчасида ёғ мавжуд. Хаттоки, Шарқий Осиё вакиллари севиб имтеъмол қиладиган гуруч маҳсулоти ҳам Ўзбекистонда ёғда қовурилади. Бу эса соғлом овқатланиш қоидаларига тўғри келмайди. Таиландлик футболчилар эса бундай овқатларни истеъмол қила олишмаган.  Шу сабаб ҳам, жамоа менеджери Намангандан корейс ва япон таомларини ўйинчилар учун буюртма қилишга мажбур бўлган. Кейинроқ эса жамоа учун Тошкент шаҳридан Наманганга Таиланд таомларини ҳам буюртма қилган. Йўлга эса тўрт соат вақт сарфланиши қўшимча қилинган. Goal нашри берган хабарда ушбу жараён саралаш босқичи якунига қадар давом этиши айтилган.

Шу ўринда бир неча саволлар туғилиши аниқ: Мусобақа ташкилотчилари меҳмон жамоаларнинг овқатланиш маъданияти ва ҳаёт тарзидан бехабар бўлишганми? Нега бошқа терма жамоалар бирламчи эҳтиёж бўлган овқат учун сарсон бўлишлари керак? Меҳмонхонада рақиб терма жамоаларига маъқул келадиган таомлар тайёрлашнинг иложи йўқми? 

Гуруҳимиздаги уччала жамоанинг (Таиланд, Малдив ва Шри-Ланка) ҳам овқатланиш маданияти ўзаро ўхшаш. Яьни Таиланд жамоасида кузатилаётган муаммо бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилаётган бўлиши мумкин. Саралаш босқичи ташкилотчилари барча жамоаларга қулай ва тенг шароит яратиб беришлари лозим. Акс ҳолда, бу рақиб жамоаларнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин. Таиланд терма жамоасида кузатилган ҳолатнинг хорижий нашрларда кўтарилиши эса Ўзбекистон имиджи учун ёмон таъсир ўтказиши аниқ. Албатта, терма жамоа ўйинларини Наманганда ўтказиш жуда яхши ғоя. Аммо футбол фақатгина майдондаги ўйиндан, мухлислардан иборат эмас. Мусобақа мезбони сифатида биз барча терма жамоаларга тенг шароит яратиб беришимиз лозим. Айниқса, шу гуруҳда айнан ўз терма жамоамиз кураш олиб бораётган вазиятда.

Автор : I.J.I
Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика