Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади
27 фев 15:04
Новости
Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади
"Аталанта" ўзининг ёш истеъдоди — Онест Аанордан яхшигина даромад қилиши мумкин. Нигериялик ҳимоячи Англиянинг етакчи клублари эътиборини жиддий тарзда тортди.
"TEAMtalk" маълумотларига кўра, 18 ёшли нигериялик марказий ҳимоячи "Аталанта" сафида "Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг асосий мақсадига айланган. Икки клуб ёзги трансфер ойнасида уни қўлга киритиш учун муросасиз кураш олиб боришга тайёр.

Хабар қилинишича, "Арсенал" "Сити"дан ўтиб кетиш учун 35 млн евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. "Манчестер Сити" ҳам Аанорни олиб келишга қатъий бел боғлаган.
Онест "Женоа"нинг ёшлар тизимидаги барча босқичларни босиб ўтган, сўнг ўтган ёзда 17 млн еврога "Аталанта"га ўтган. Бу мавсумда у "Аталанта" сафида 25 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 25 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии