RU

Последние новости

17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  0 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  3 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   1 17:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо". Таркиблар маълум  3 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  8 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  1 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти Новости

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти

Тошкентнинг "Пахтакор" клубини бошқараётган Шота Арвеладзе юртимиздаги бошқа ҳамкасбларидан ижтимоий тармоқларда жуда фаоллиги билан ажралиб туради.

Бугунги кунда юртимиз футболи ишқибозлари ва мутахассислар орасида Шота Юстиновични "Пахтакор" даражасидаги мураббий эмас, дейдиганлар етарлича топилади. Ижтимоий тармоқларда грузиялик мутахассис ҳақида ёзиладиган изоҳларни ўқиб, турк ишқибозлари Шотани ўзгача қадрлашига гувоҳ бўласиз. Арвеладзе бир неча дақиқа аввал ўзининг Twitter'даги саҳифасига Муборакнинг "Машъал" клуби мағлуб этилгани тўғрисида ёзиб қолдирди. Энг қизиғи, изоҳ ёзганлар орасида на грузинлар, на ўзбеклар бор — барчаси турклар.  

Шотанинг мухлис-у мухлисалари ундан тезроқ "Трабзонспор"га қайтишни ва жамоани чемпион қилишни сўрашмоқда. Умуман олганда, турк ишқибозлари томонидан бу шаклдаги илтимос ва ўтинчлар Арвеладзе манзилиги доимий равишда йўллаб турилади. У "Трабзонспор"да футболчи сифатида 1993-1997 йилларда тўп тепган. Мазкур жамоада 2015 йилнинг июль-ноябрь ойларида мураббий сифатида ишлаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, мутахассиснинг "Пахтакор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Шундан кейин Арвеладзе Туркияга қайтиб, "қораденгиз бўронлари"ни бошқариши мумкин. Ёки аксинча...

Қадрли мухлис, сиз бу борада қандай фикрдасиз? Грузиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятига қандай баҳо берасиз?

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика