RU

Последние новости

17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  0 17:20ПРО-Лига. "Қўқон-1912" - "Машъал" (Онлайн натижа)  1 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  3 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   11 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  3 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  2 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  4 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0 11:54Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?  14 11:47Саудия Арабистони ва МЛС клублари Погба бўйича маълумотларни сўраган  0

Мурод Отажонов: "Ҳакамлар борасидаги саволларни ҳакамлар қўмитасига бераверинг" Новости

Мурод Отажонов: "Ҳакамлар борасидаги саволларни ҳакамлар қўмитасига бераверинг"

Coca Cola Суперлигаси 12-тури доирасида "Металлург" майдонидаги дурангдан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдирди.


- Қийин ўйин бўлди. Кўплаб ғалабаларга эришганимиздан кейин мана неча ўйиндирки, юта олмаяпмиз. Бугун ҳам бироз омад етишмади. Йигитлар охиригача курашишди. Икки жамоа учун ҳам ўйин оғир ўтди, чунки икки томонга ҳам ғалаба керак эди. Дуранг натижа учун ҳам шукур дейман. 

- "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин футболчиларингиз билан қай тариқа гаплашиб олдингиз ва бугунги ўйин олдидан қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Рухий томондан жуда қийин. Чунки ўртада бир неча ўйин юта олмаганимиздан кейин йигитлар ҳам ўзларига ишонмай қўйган. Ҳозир эса барча футболчилар бирлашиб, яхши ўйин кўрсата олади, деб ўйлайман. Худо хоҳласа, қадам ва қадам олдинга ҳаракатланамиз ва ғалабаларга эришамиз.

- Пенальти борасида нима дейсиз?

- Ҳакам бор, уларни назорат қиладиган қўмита ҳам ишлаяпти. Пенальти масаласини ҳакамларнинг ўзига топширамиз. Биз эса ўзимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ўйин давомида кўплаб хатоларга йўл қўйяпмиз. Биз эса футболчиларга кўрсатмалар бера оламиз. Ҳакамларга эса хеч ким хатоларни тўғрилашини айтиб тура олмайди. Шу сабабли барча саволларни уларнинг қўмитасига берсангиз бўлади.

- Бош мураббий сифатида Бекободдаги бир очкодан қониқдингизми?

- Шундай десак ҳам бўлади. Бугун икки очко йўқотдик, деб бемалол айта оламан.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика