RU

Последние новости

16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  1 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  4 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  5 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  5 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  5 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  1 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  19 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  10

Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин” Новости

Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”

Ўзбекистон футболи яна бир муҳим воқеага гувоҳ бўлади — мамлакат Кубоги финалида “Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Бу ўйин нафақат мавсумнинг, балки йилнинг энг кутилган беллашувларидан бирига айланди. Кубок мусобақаси ҳар доим кутилмаган натижалар ва драматик паллалар билан ёдда қолган. Шу жиҳатдан, бу финал ҳам истисно бўлиши қийин.

Таниқли мураббий ва мутахассис Мурод Исмоилов яқинлашиб келаётган ҳал қилувчи баҳс арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

 “Аввалдан маълумки, Кубок беллашувлари кутилмаган натижаларга бой бўлади. Эртанги “Бухоро” – “Пахтакор” ўйини ҳам бу қоидадан мустасно эмас. Финалда натижа ҳақида олдиндан гапириш қийин — бу ўйинда ҳар қандай сценарий содир бўлиши мумкин. Аллоҳ кимга ғалаба насиб этса, ўша жамоа Кубок соҳиби бўлади.

“Пахтакор” жорий мавсумнинг илк қисмида ишончсиз ўйинлар кўрсатган бўлса-да, кейинчалик жамоа ўзини тиклаб олди. Ҳозирда улар нафақат Кубок, балки чемпионлик учун ҳам курашни давом эттирмоқда. Камолиддин Тожиев жамоани қайта руҳлантира олди ва бу иш жараёнида яхши натижаларга эришди. Таркиб жиҳатидан ҳам “Пахтакор”да устунлик сезилади.

“Бухоро” сафига келсак, бу жамоада яқинда мураббий алмашинуви бўлди. Янги мутахассис қисқа вақт ичида ўз фалсафасини жамоага сингдира олдими-йўқми, буни финал кўрсатади. Шуни ҳам тан олиш керакки, “Бухоро” учун финалга етиб келишнинг ўзи катта ютуқ ҳисобланади. Улар бир неча йилдан бери катта совринлар учун кураша олмаётган эди, шунинг учун бу беллашув — улар учун тарихий имконият.

Қисқаси, Кубок финалида барча нарса бўлиши мумкин. Бу ерда нафақат маҳорат, балки руҳият, жамоавий бирлик ва ишонч ҳал қилувчи аҳамият касб этади",- дейди Мурод Исмоилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика