Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"
28 окт 19:40
Новости
Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"
"Ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик. Кайфиятимиз яхши. Эртанги мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Тожиев.
"Ўтган ўйинларга тайёргарлик кўргандек тайёрландик. Эртага майдонда яхши жанг бўлади", – деди Сардор Собирхўжаев финалдан олдин.

- "Пахтакор" эртага фаворит, "Бухоро" эса аксинча ҳар бир босқичда аутсайдер эди. Ушбу жиҳат жамоангизга қўшимча босим ўтказмайдими? Устига-устак яқиндагина сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этдингизлар.
- Бизда бундай фикр йўқ. Биз фаворитмиз деб майдонга чиқишнинг ўзи нотўғри. Йигитларга ҳам шуни таъкидладим. Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Тўғри, "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этдик, аммо рақиб ўз вазиятларига эга бўлган эди.

- Сардор Собирхўжаевга савол. "Пахтакор" яққол фаворит, аммо сўнгги финалда ҳам "Пахтакор" фаворит эди, лекин "Насаф"га ютқазиб қўйган эди. Эртага ҳам рақибни менсимаслик шундай якунга олиб келиши мумкинми? Сиз тажрибали футболчи сифатида ёшроқ жамоадошларингизни бундан огоҳлантирдингизми? "Бухоро"нинг биринчи маротаба финалга чиқиши "Пахтакор"га қўшимча ишонч бериб юбормайдими?
- Ҳа, ўша финал кечагидек эсимда. Ўтган йили ҳам "Навбаҳор" билан ўйинда мағлуб бўлгандик. Финалда ҳар нарса бўлиши мумкин, қизил карточка ва пенальти. Қоғозда бир устунроқ бўлишимиз мумкин, аммо эртага уч очко учун эмас, соврин учун курашамиз. Камолиддин ака ҳам чемпионатдаги ўйинларни унутиш кераклигини таъкидлаб келмоқда.

- "Пахтакор" Кубокни ютса, халқаро майдонга қайтади. Шунинг учун финалда "Пахтакор"да мотивация юқори. Халқаро майдонга қайтиш орқали жамоа аввалги даражасига қайтади. "Пахтакор"ни кубокни юта олмаса жамоадан кетиб қолишингиз ҳам мумкинми? "Пахтакор" амбицияси энг юқори жамоалардан бири ва яна бир мавсумда халқаро майдонсиз қолиб кетишни раҳбарият кечирмаслиги мумкин?
- Албатта. ОЧЛга қайтишга ҳаракат қиламиз. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Мен ҳали нима қиламан ва нима бўлиши менга боғлиқ эмас. Чемпионатда ҳам охиригача курашамиз. Эртага ғалаба қозониб, хурсандчилик қилиб ОЧЛга қайтамиз деган умиддаман.
- "Пахтакор"га иккинчи даврада терма жамоа даражасидаги футболчилар келди. Ушбу футболчилар жамоани янада кучайтиришди. "Пахтакор"нинг келаси мавсумдаги амбициялари қандай бўлади? Шундай юқори даражадаги футболчилар сақланиб қолинадими?
- Футболчиларни жамоада олиб қолишни хоҳлаймиз, аммо хориждан яхши таклифлар бўлиши мумкин. Биз футболчиларни ушлаб ўтирмаймиз. Мақсадимиз таркибни сақлаб қолиб ва яна бир нечта футболчилар билан кучайиш.

- Сардор Собирхўжаевга савол. "Бухоро" зич ҳимояланса керак. "Пахтакор" эса ҳужумга зўр бериши кутилмоқда. Агар "Пахтакор" рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмаса, бироз асабийлашиш ҳолатлари кузатилиши мумкинми?
- Ҳужумкор жамоа 90 дақиқа давомида гол ура олмаса, руҳий жиҳатдан босим ортиб бораверади. Бизда яхши ижрочилар бор, умид қиламанки, улар эртага ўзини кўрсатишади.
- "Бухоро"нинг қайси жиҳатларини кучли деб айта оласиз?
- Қарши ҳужумларини.
- Сардор Собирхўжаевга савол. Жамоа раҳбари кўпгина муҳим учрашувлардан олдин ва кейин жамоа билан суҳбат қурган эди. Мисол учун, "Нефтчи"га қарши биринчи сафардаги ўйиндан кейин "Чемпион бўлишни истасанглар, ҳеч кимдан қўрқмай ўйнанглар" деган эди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан финал олдидан гаплашдиларингизми?
- Ўйиндан олдин учрашмадик. Жаҳонгир ака сафар билан хорижга кетибди. Айтишларича, эртага финалга етиб келар эканлар. Кутамиз.

"Бухоро" – "Пахтакор" тўқнашуви эртага "Бобур Арена"да 18:30 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии
Узбекистонни ори
Уйнаймиз осиёда
Кичкириб Ар риёдда