RU

Последние новости

09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  0 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  1 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  2 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  27 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  2 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  11 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  10 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  15 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  7 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6

Мураббий – Маскерано, Европа топ-клубларидан ўйинчилар. Аргентина U-20 терма жамоаси ҳақида нималарни билиш керак? Новости

Мураббий – Маскерано, Европа топ-клубларидан ўйинчилар. Аргентина U-20 терма жамоаси ҳақида нималарни билиш керак?

Ёшлар жаҳон чемпионатидаги рақибларимизни ўрганамиз.

Тез орада Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган 20 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида ёшлар жаҳон чемпионати бошланади. Жамоамизнинг илк рақиби турнир мезбонлари бўлмиш аргентиналиклар. Аргентина ёшлар терма жамоаси ҳақида нималарни билиш кераклиги ҳақида гапириб берамиз.


Таркиб ва асосий юлдузлар

Аргентина U-20 терма жамоаси ўйинчиларининг катта қисми ўз ватанларида иштирок этишади. Аммо, Европа клубларида тўп тепаётганлари ҳам бор.

Ҳаммасидан ҳам олдин Максимо Перроне (у яқиндагина "Манчестер Сити"га ўтди), Матиас Соуле ("Ювентус") ва Валентин Карбони ("Интер") ажралиб туради. Шунингдек, яқинда "Барселона" тизимига ўтган Роман Вега, "Лацио"да ўйновчи Лука Ромеро ва "Спортинг"дан Матео Танлонго бор. Қизиғи, Ромеро, Соуле ва Карбони Аргентинанинг асосий терма жамоасига чақирув олишган. Шунингдек, Аргентина терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клубидаги иштироки орқали танилган Фернандо Редондонинг ўғли Федерико Редондо ҳам диққатга лойиқ. Турнирга ҳали Европадан бир неча ўйинчилар боришмади: Алехандро Гарначо ("Манчестер Юнайтед"), Факундо Буонаноте ("Брайтон"), Нико Пас ("Реал" ёшлар жамоаси) ва Рафаэль Пфаузер ("Фрайбург" ёшлар жамоаси). Аммо, Аргентина ёшлар терма жамоаси таркиби уларсиз ҳам кучли. Таққослаш учун: Аргентина терма жамоаси таркиби бизнинг ёшлар жамоамиздан 2 карра қиммат (мос равишда 50 ва 2 млн евро). Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат ўйинчиси Умарали Раҳмоналиев аргентиналикларнинг энг қиммат ўйинчиси Максимо Перронедан 30 карра арзон (350 минг евро ва 10 млн евро).


Мураббийлар штаби

Аргентина ёшлар терма жамоаси бош мураббийи таништириш талаб қилмайдиган Хавьер Маскеранодир. У жамоани 2022 йилнинг январида қабул қилиб олди ва бу вақт давомида 16та ўйин ўтказди (9 ғалаба, 1 дуранг ва 6 мағлубият).

Маскеранога испан Оскар Эрнандес ва аргентиналик Леандро Стильитано ёрдам бермоқда. Эрнандес узоқ вақт давомида "Барселона" тизимида ишлади, шундан сўнг Аргентина терма жамоасига таҳлилчи лавозимига йўл олди. Стильитано деярли бутун фаолиятини бош мураббий ёрдамчиси сифатида ўтказган ("Индепендьенте", "Тихуана", "Коло-Коло"). У фақатгина бир бор бош мураббий бўлган - январдан мартга қадар "Индепендьенте"ни бошқарган, аммо саккиз ўйинда атиги битта ғалабага эришган ва Аргентина ёшлар терма жамоасига йўл олган.


Сўнгги натижалар

Қизиқарли томони, Аргентина терма жамоаси аввалига ёшлар жаҳон чемпионатига сараланмади. Хавьер Маскерано жамоаси Парагвай, Бразилия ва Колумбияга қарши ўйинларда мағлуб бўлиб гуруҳдан чиқа олмади. Якунда, мундиалга Бразилия, Уругвай, Колумбия ва Эквадор йўл оладиган бўлди.

Аргентиналикларнинг эса омадлари келди, турнирни негадир мезбон Индонезия бойкот қилишга қарор қилди. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишни хоҳлаётганлар кўп эмас эди ва Аргентина турнирни қабул қилиш ҳуқуқини олди, бунга қўшимча тарзда эса U-20 мундиалига тўғридан-тўғри йўлланмани ҳам.


Турнирдаги иштирок тарихи

Аргентина ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини олти бор ютган - 1979, 1995, 1997, 2001, 2005 ва 2007 йиллар. Қизиқарлиси, 1979 йилги турнирни ёш Диего Марадона, 2005 йилдагисини эса таркибда Лионель Месси ўйнаган жамоа ютган. Аргентина ёшлар ўртасидаги мундиал финалига чиқиш бўйича иккинчи ўринни эгаллайди - фақатгина Бразилияда кўпроқ (мос равишда 7 ва 9 бор).

Аргентинага қарши ўйин - ёшлар терма жамоамиз учун қаттиқ синов. Аммо, мағлубиятга учраган тақдирда ҳам хафа бўлишга ҳожат йўқ, сабаби гуруҳда шунингдек Гватемала ва Янги Зеландия каби рақибларимиз бор. Бу ўйинларда олти очко олиш ва эркин тарзда плей-оффга чиқиш керак.


Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги очилиш учрашуви 20 майдан 21 майга ўтар кечада – соат 2:00 да старт олади.


Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика