RU

Последние новости

20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  0 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  2 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  12 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  12 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   15 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10

Муҳсин Муҳаммадиев: "Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади" Новости

Муҳсин Муҳаммадиев: "Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади"

"Локомотив"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Мухсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади. Ўртадаги танаффус ҳам бунга таъсир қилди деб ўйлайман. Ўртада ўзимизнинг имкониятларимизни йўқотиб қўйдик. Энди барчасини бошқатдан бошлаб, имкониятларни йиғиб олиш керак. Йигитлар ҳаракат қилишди. Афсуски, мағлуб бўлдик. Бу ерда ўйиндан олдин майдонни суғоришар экан.  Биз эса умуман бошқача бўлган қаттиқ майдонда машғулот олиб борамиз. Уни суғоришнинг имконияти йўқ. Умуман олганда рақибларда жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Агарда ўйиннинг аввалида яратилган икки вазиятдан унумли фойдаланганимизда ўйин сурати бошқача кетиши мумкин эди. Шунингдек, учрашув 1:0 бўлиб турган пайтда "Локо" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганди. Ушбу вазиятни кўриб чиқиш керак.

- Бошқа клубларда кўплаб футболчилар термада ўйнашади. "Бухоро"да эса деярли жамоанинг барча футболчилари машғулотда қатнашмоқда. Бунинг ҳам таъсири борми?

- Албатта, таъсири бор. 4-5 кун дам олгандан кейин кўп нарса ўзгариб кетади. Футболчилар навбатдаги машғулотларда ўзларини кўрсата олишлари қийин бўлади. Барча футболчиларнинг ўзига хос ҳусусиятлари бўлади. “Локомотив”да эса бунга бошқача қаралади ва шу боисдан улар ўйинга яхши ҳолатда келишди. 

- Сўнгги 3 ўйинда жамоа кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди: "Насаф", "Бунёдкор" ва "Локомотив". Сиз қўлга киритилган 4 очкодан мамнунмисиз?

- Мамнун эмасман. Агарда бугун яхшироқ ҳолатда келганимизда мағлубиятга учрамаган бўлардик. Шунингдек, ўйин якуни арафасида учта ўзгартиришдан кейин бир футболчимиз жароҳатланди. "Локомотив" эса биринчи бўлимда дарвозамиз олдида бирорта вазиятга эга бўлмади. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика