RU

Последние новости

14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  0 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   1 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  2 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  3 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор" Новости

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор"

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Муҳриддин Зоиров ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоавий ўйин намойиш этяпмиз. Бундан кейинги баҳсларда ҳам зафарли юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

— Биринчи бўлимда бироз сусткашликка йўл қўйдинглар, бунинг сабаби нимада?

— Дастлабки голни урганча бироз қийналдик. Рақиб ҳам ғалаба учун майдонга тушди. Гол урганимиздан сўнг барчаси осонлашиб кетди.

— Ҳакам ўйинни қандай бошқарди? Масалан, рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилган вазият...

— Ҳакам ҳаққоний равишда футболчини четлатди, чунки у ҳакамни икки-уч маротаба ҳақорат қилди. Ҳакам бир гал кечирди, бироқ кейингисида индамай туролмади. 

— Бугунги ғалаба омад эвазига қўлга киритилдими?

— Ўйиндан аввал ғалаба қозонишни режалаштиргандик. Бошлиқлар ҳам фақат ғолиб келиш лозимлигини таъкидлаганди. Худога шукур, бир жамоа бўлиб, муваффақиятга эришдик. 

— "Шўртан"дан бошқа жамоа сафида тўп тепиш режангиз борми?

— Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор. Бироқ ҳали бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика