RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  22 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь! Новости

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь!

Мозийга қайтиб рукнининг навбатдаги сонини тақдим этамиз.



(“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1991 йил 2 февраль сонидан олинган).

Бизни кечир, Игорь. Ушбу суратни сенга анча олдин беришимиз керак эди. Чунки ўша куни уйингда бўлганимизда жажжи Людмила бўйнингга осилиб «Дада, расмимни қачон кўраман» деб сўраганида, бизнинг номимиздан унга «тез орада» деб ваъда бериб юборган эдинг...

Аввал Греция сафаридан келишингни кутдик. Сўнгра пахтакорчилар билан Малайзияга кетишингни эшитиб қолдик. Рўзномалар ҳам Шквирин «Пахтакор» билан жўнаб кетди деб хабар бердилар. Лекин сўнгги пайтда бу сафардан мажбуран қолганингни кўпчилик билмасди...

Хабарим бор, ўша куни сафардан олдин яқинларинг сен билан ҳайрлашгани уйингга ташриф буюргандилар. Қўли гул турмуш ўртоғинг уларни чучвара билан сийламоқчи бўлди. Хамир яхши пишиши учун сувни яхшилаб қайнатди. У хонадан бу хонага сакраб юрган Людмила ошхонага кирганида тўсатдан тойиб кетди. Ерга боши билан тушмаслиги учун жажжи қўлчалари билан бир нимани ушлаб қолди. У... қайноқ сув тўла кастрюль эди. Қизчанинг чинқиришидан ҳамма ошхонага отилиб чиқди. Кимдир уни тез ечинтириш лозимлигини айтди. Бироқ шилвираб қолган теридан кийимни ажратиш осон эмас эди...

Ҳаётингдаги энг мудҳиш тўрт кунни реанимация бўлимида бедор ўтказганингни ҳам биламан Игорь, тўрт ярим яшарли Людмиланг сўнгги бор кўзларини очиб сени бир умрга ташлаб кетганида даҳшатли қичқириғингдан касалхона ларзага келганини ҳам эшитдим.

Бу мудҳиш воқеани айтиб, ярангга туз сепмоқчи эмасман. Қизингнинг сурати акс этган ҳар бир буюмни авайлаб олиб қўйишингга ишонаман Чунки, у ўзидан фақат суратини ёдгорлик қилиб қолдира олди.

Бироқ... Тақдирнинг бундай бешафқатлигини ким ҳам билибди дейсан. Ўша куни ҳам сен билан қисқа муддатга ҳайрлашгани келган яқинларинг ёлғизинг - жажжи қизчанг билан бир умрга видолашгани келаётганларини би- лармидилар?!

Бардам бўл, Игорь! Фарзанд доғи қанчалик оғир бўлмасин, уни муносиб кўтаришга ҳаракат қил. Кўп сонли муштарийлар, барча футбол мухлислари номидан сенга чуқур таъзия изҳор қиламиз...


                                                                                        Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика