Моуринью: "Реал"дагилар қандай қилиб "Лион"дан қўрқишини тушуна олмайман"
21 мар 2019 11:10
Новости
Моуринью: "Реал"дагилар қандай қилиб "Лион"дан қўрқишини тушуна олмайман"
"Манчестер Юнайтед" ва "Реал" собиқ устози Жозе Моуринью мадридликларда ишлаган пайтларини эсга олди.
"Адашмасам, ўша пайтлар "Реал" 7-8 йилдан бери Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқа олмаётган эди.
"Реал"даги биринчи мавсумим эди, Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Лион" билан ўйнадик. Мадрид жамоаси улардан қўрқарди. "Қироллик клуби" қандай қилиб "Лион"дан қўрқишини тушуна олмаганман. Тўғри, бу яхши клуб, аммо "Лион"-ку!
Иккинчи мавсум ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. Ўшанда Рамос, Кака ва Роналду гол ура олишмаган. Испания чемпионатида 100 очко тўплаб, рекорд ўрнатдик, Чемпионлар лигаси ярим финалида эса "Бавария"га пенальтилар сериясида мағлубиятга учрадик" - дейди португалиялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии