Моуринью: “Ўша оқшом мағлуб бўлганим учун илк бор йиғлаганман”
02 мая 2020 20:00
Новости
Моуринью: “Ўша оқшом мағлуб бўлганим учун илк бор йиғлаганман”
“Реал” собиқ устози Жозе Моуринью 2012 йил ЕЧЛ ярим финали доирасида Мадридда ўтган “Бавария”га қарши жавоб баҳсини ёдга олди.
“Қироллик клуби" пенальтилар сериясига кўра, рақибга мағлуб бўлган эди.
“Афсуски, бу футбол. Криштиану, Кака, Серхио Рамос (пенальтини ноаниқ амалга оширганлар) шубҳасиз уч йиртқичдир, аммо улар ҳам одам.
Ўша оқшомдаги мағлубиятдан кейин мураббийлик фаолиятимда илк бор йиғлаганман. Буни яхши эслайман. Айтор Каранка билан уйимиз олдида тўхтадик, машинада ўтирардик ва йиғлардик. Жуда оғир пайт эди, боиси, ўша мавсумда иккимиз энг яхши дўстлар бўлганмиз”, дейди португалиялик.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии