RU

Последние новости

16:00Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  0 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  6 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  12 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   8 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  10 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  5 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  7 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4

Мўмин Мелиев: “Шукрки юзим ёруғ бўлди” Новости

Мўмин Мелиев: “Шукрки юзим ёруғ бўлди”

А Про-Лига 18-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Машъал” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Мўмин Мелиев сайтимизга интервью берди.

- Авваламбор ғалаба муборак бўлсин! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугун қийин учрашув ўтказдик. “Истиқлол” жамоасига қарши кечадиган учрашув осон бўлмаслигини билардик. Шу сабали мураббийларимиз бизни ушбу ўйинга жиддий тайёрлашди. Бугун бизга фақат ғалаба зарур эди, бутун учрашув давомида астойдил ҳаракат қилиб ғалаба қозонишни уддаладик. Жамоамизнинг мақсади – Суперлига, навбатдаги учрашувларда очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.

- Пенальтини амалга оширганингизда дастлабки зарбани дарвозабон қайтарди. Бу холатда сизда қандай ҳиссиётлар бўлди? Гол кирита олмай қолишинингиз ҳам мумкин эди...
- Буни тушунтириб бериш қийин, масъулиятни зиммамга олган холда такрорий зарбани бердим, омадим келиб гол бўлди. Буларнинг ҳаммаси худодан, шукрки юзим ёруғ бўлди.

- “Ростов” ва Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида фикрларингиз...
- Элдор Шомуродовга “Машъал”нинг барча футболчилари ҳавас кўзи билан қарашади, шу жумладан ўзим ҳам Шомуродов каби футболчи бўлишни истайман. Элдор Шомуродов “Машъал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шомуродов ўйнаган куни бутун жмоамиз билан унги мухлислик қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Машъал” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика