Модрич фаолиятини "Реал"да якунлашни хоҳламоқда
07 окт 2020 15:27
Новости
Модрич фаолиятини "Реал"да якунлашни хоҳламоқда
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич профессионал фаолиятини Мадрид клубида якунлашни хоҳлайди.
"Албатта, "Реал"да қолишни хоҳлаган бўлардим. Мадрид - менинг уйим, клуб билан шартномани узайтиришни хоҳлайман. Аммо барчаси жамоадаги шерикларим ва мураббийларимга боғлиқ. Жамоага юк бўлишни хоҳламайман.
Оилам шаҳардан мамнун ва фаолиятимни якунлагандан сўнг ҳам шу ерда қолишни хоҳлашади. Агар мен ҳозир ҳал қилсам, унда фаолиятимни "Реал"да якунлайман", - дейди футболчи.
Модрич 2012 йилдан бери "Реал"да ўйнайди. 35 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии