RU

Последние новости

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  19 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади" Новости

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади"

"Олимпик" Суперлиганинг навбатдаги турида ОКМК билан куч синашди (0:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Олимпик" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев фикрларини билдириб ўтди.

- "Олимпик" дастлабки икки турни юқори кайфиятда ўтказган эди. Лекин бугун кўп нарса ўхшагани йўқ...

- Омад етишмади, деб ўйлайман. Вазиятларни якунига етказишда хатоларимиз бўлди. Айрим паллаларда рақибдан устунлик қилган бўлсакда, гол ура олмадик. 

- Жамоадаги футболчиларда ҳали ҳам қиззиқонлик, шошқалоқлик бордек. Карточкалар кўп бўляпти. Бу омил салбий таъсир қилмайдими? Бугун ҳам йўқотишлар ўрни сезилди...

- Ўйин темпини ҳакамлар бошқаради. Агар ўйин темпини бир маромида олиб боришса, карточкалар бўлмайди. Ўтган ўйинда ҳам шундай ҳолат кузатилди. 

- U-20 терма жамоамиз финалда Ироқ билан ўйнайди. Финал ҳақида ҳам, Ироқ ҳақида ҳам тасаввурга эгасиз...

- Бир нарсани айтишим мумкинки, финал унгача босиб ўтилган йўлдан фарқ қилади. Алоҳида тайёргарлик талаб этилади. Укаларимга рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушишларини, провакацияга учмасликларини маслаҳат берган бўлардим. Ироқ провакациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика