RU

Последние новости

18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  20 18:43"Қизилқум" — "Насаф". Таркиблар маълум  4 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  2 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  1 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10

Мирзоҳид Ғофуров: "Баъзи бир кичик хатолар сабаб ғалабани қўлдан чиқардик" Новости

Мирзоҳид Ғофуров: "Баъзи бир кичик хатолар сабаб ғалабани қўлдан чиқардик"

Coca Cola Суперлига 4-турнинг марказий учрашуви Қаршида ўтказилди.

"Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳс муросасиз ва шиддатларга бой тарзда ўтди десак муболаға бўлмайди. Ҳисобда икки бор олдинга чиқиб олган "лочинлар" якунда 2:2 натижасидаги дурангга имзо чекишди. Ўйин якунлангач биринчи гол муаллифи Мирзоҳид Ғофуровга юзландик. 

"Узоқ муддатдан кейин яна яшил майдонга қайтганимиздан хурсандман. "Насаф"га қарши ўйин қийин бўлиши олдиндан маълум эди. Қаршида тўп тепиш ҳеч бир жамоага осон эмас. Ҳозирда Суперлиганинг барча жамоалари қийналмоқда. Уч, тўртта турдан сўнг яна изига тушиб олса керак. Ҳа, ўтган мавсум аксарият ўйинларда ҳисобда ортда бораётиб ирода кўрсатган эдик. Бу йил эса ҳисобни ушлаб қола олмаяпмиз.

Назаримда омад биздан юз ўгирмоқда. Кеча ҳам баъзи бир кичик хатолар эвазига ғалабани қўлдан бой бердик. Мураббийимиз қаерда хатолар қилганимизни айтди. Ҳозирда бутун дунёда тарқалган пандемия сабабли мухлисларсиз тўп тепишга мажбурмиз. Уйда ҳам, сафарда ҳам уларнинг далдасини ҳис қилиб ўйнаймиз. Қаерга бормайлик жонкуяр ишқибозларимиз доим биз билан бирга бўлишарди. Ўйлайманки телеэкран ортида саноқсиз мухлислар бизни олқишлаб туришди",- дейди Мирзоҳид Ғофуров.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика