RU

Последние новости

19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  0 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  2 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  3 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  1 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  1 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  6 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди" Новости

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди"

Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.



Бунда иштирок этган АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Иккита бир-бирига муносиб жамоа кураш олиб борди. Биринчи таймда "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик. Натижада баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Ўйлайманки, ўйин кўпчиликка ёқди. Фурсатдан фойдаланиб йигитларга миннатдорчилик билдираман, чунки футболчиларимиз охиригача кураш олиб боришди. Ваҳоланки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


- Охирги учта турдан бери негадир АГМКнинг биринчи бўлимда ўйини чиқмаётгандек?

- "Локомотив" билан кечган баҳсда ҳар икки бўлимда яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Энди ўйин билан ўйиннинг фарқи бор. Масалан, ЕЧЛ финалида "Бавария"нинг ҳам биринчи таймда ўйини қовушмади, ПСЖ ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Бугунги баҳсда иккинчи таймдаги ҳаракатларимиз яхши чиқди. Қолаверса тактикамиз ҳам иш берди.


- 1:1 натижасини сенсация деса бўладими?

- Бундай демаган бўлардим. Айтиб ўтганимдек, иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди. Футбол шуниси билан қизиқ. Гоҳ ютишинг, гоҳ ютқазиб қўйишинг мумкин. Бугун эса дуранг қайд этилди. Тўғри, бугун рақиб сафида Ғофуров, Ғуломов каби футболчилар ўйнамади, лекин "Навбаҳор" таркиби барибир кучли эди. 


- Акмал Шораҳмедов майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қисқа фурсат ичида ўйинлар ўтказяпмиз, бунинг натижасида таркибда ротация амалга ошяпти. Шу боис бугун Шораҳмедовга дам бердик. Қолаверса кўп футболчиларимиз касал бўлиб тузалишди ҳам. Сафимизда 11-12 нафар футболчи касал бўлиб қолди. Шу боис кўпчилик ҳали 90 дақиқага тайёр эмас.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика