RU

Последние новости

18:43"Қизилқум" — "Насаф". Таркиблар маълум  0 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  1 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:2 (Матнли трансляция)  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  1 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди" Новости

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Миржалол Қўшоқович, бугунги ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бунгача охирги марта 13 март куни расмий учрашувда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушгандик. Шундан сўнг орадан уч ой ўтиб яна ўйин ўтказдик. Оғир ўйин бўлди. Биринчидан, меҳмонда тўп тепдик. Иккинчидан, карантин барибир ўз таъсирини кўрсатди. Шунга қарамай йигитларга раҳмат, жамоам мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди. Шу темпда давом этсак, ўйиндан ўйинга янада яхшироқ бўлиб борамиз. Шу ўринда жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Орадан 11 йил ўтиб АГМК Навоийда ғалаба қозонди. Бу статистикадан хабарингиз бормиди? 

- Футболда ҳамма ўз ишини қилгани маъқул. Менинг вазифам жамоани бўлажак баҳсларга тайёрлаш. Журналистларнинг иши эса рақамларни ҳисоблаш ва статистика юритиш. Шу боис доим ҳам статистикани кузатиб бора олмайман. Сиз айтган маълумотдан эса тўғриси хабарим йўқ эди. Лекин барибир эшитиш ёқимли бўлди. 


- АГМК рақибга нисбатан кўп жиҳатдан кучлироқ кўринди. Шунга қарамай фақат битта гол урди. Бу ҳақда фикрингиз? 

- Барибир қисқа фурсат ичида зўр тайёргарлик кўриш қийин. Аммо бугун ўйинни бошқара олдик. Вазиятлар яратишда давом этсак, ҳали яна голлар бўлади. Уч ой кучли ритмда футбол ўйналмагани барибир ўз таъсирини кўрсатади. Иккита чемпионат орасида одатда жамоалар бир ой ёки йигирма кун дам олишади. Ҳозир эса танаффус уч ойни ташкил этди ва бу жуда катта вақт.


- АГМКнинг бу йилги мақсади қандай? 

- Ҳар бир учрашувда майдонга тушиб жанговор ўйин кўрсатиш, ғалаба қозониш ва шу орқали олмалиқлик мухлисларни хурсанд қилиш.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика