"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради
08 сен 11:00
Новости


"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради
"Милан" ярим ҳимоячиси Ясин Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
25 ёшли футболчи "Ал Шабаб" жамоасига бориб қўшилади. Футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 7 миллион евро маош олади.
Ушбу трансфердан "Милан" 11 миллион еврога яқин пул ишлаб олади.
Маълумот учун, Адли 2021 йилдан бери "Милан"да ҳаракат қилади. Футболчи ўтган мавсум "Фиорентина"да ижарада ҳаракат қилганди. У "Фиорентина" сафида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва яна 7 та голга ассист бўлган.
Похожие новости

Комментарии